Сироп ягода

image product

Сироп наъматакнинг хар хил турлари мевасининг шарбатидан тайёрланади.

Таркиби: 1 мл сиропда тахминан: 4 мг аскорбин кислотаси, шунингдек Р витамини ва бошқа моддалар сақланади.

Чиқарилиш шакли: Сироп флаконларда 1000 мл дан.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар.

Фармакологик хусусиятлари

Витамин препарати. Организмнинг носпецифик резистентлигини рағбатлантиради. Тўқималар регенерациясини ва гормонлар синтезини кучайтиради, томирларни ўтказувчанлигини камайтиради, карбонсувлар алмашинувида қатнашади, яллиғланишга қарши хусусиятга эга.

Қўлланилиши

С ва Р гиповитаминозларни олдини олиш ва  даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Катталарга 1 чой қошиқдан, кунига 2-3 марта сув билан ичиш буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик.

Махсус кўрсатмалар

Қандли диабетда (сироп қанд сақлаганлиги туфайли) эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +150С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

6 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

«GALENIKA» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Янги Олмазор кўч., 1А

тел/факс: (99871) 228-04-69, 228-04-70