Природный йодафитат

image product

Хусусиятлари: Табиий фитат. Асосан,  инозитгексафосфат кислотасининг калийли ва магнийли тузларининг аралашмасидан иборат фосфорнинг органик препаратидир.

 Калий йодид. Йод етишмовчилигини қоплайди, физиологик миқдорларда организмда йод етишмовчилиги сабабли бузилган трийодтиронин (Т3) ва тироксин (Т4) – қалқонсимон бези гормонлари синтезини, ҳамда Т3нисбат кўрсаткичларини меъёрлаштиради.

Қўлланилиши. Биологик фаол моддалар манбаи бўлиб, организмдаги йод етишмовчилигини қоплаш, метаболик жараёнларни яхшилаш учун озиқланиш етарли бўлмаганда, неврастения, жинсий заифлик, дистрофия, рахит, остеомаляцияда қўлланади.

Чиқарилиш шакли: 0,275 г ли таблетка.

Сақлаш шароитлари

Қуруқ, салқин жойда  250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

Қадоқлаш шакли: таблетка шаклидаги  маҳсулот  20, 30, 40, 50 та дан банкаларга ёки 6, 10, 20, 30, 40, 40 (10х4) та дан  контур уяли қадоқларга жойлаштирилади.

Яроқлилик муддати: 3 йил.

Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.