Псорален

image product

Препаратнинг савдо номи: Псорален

Таъсир этувчи модда (ХПН): псорален

Фармакотерапевтик гуруҳи: Фотосенсибилизацияловчи восита.

 Фармакологик  хусусиятлари

Псорален - дуккаклилар оиласига кирувчи данакли оққурай (псоралея костянковая) ўсимлигининг мевалари ва илдизидан олинадиган фурокумаринларни икки хил табиий изомери: псорален (I) ва изопсорален (II) ларнинг кристалл шаклидаги аралашмаси.

Қўлланилиши

Витилиго ва сочнинг уя-уя бўлиб тўкилишини даволашда қўлланади.

Чиқарилиш   шакли

Таблеткалар  0,01г дан.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.