Аксаритмин

image product

Препаратнинг савдо номи: Аксаритмин

Таъсир этувчи моддалар: аксаритмин - Aconitum septentrionalle (борец северний) илдизлари билан бирга илдизпояларидан олинадиган дитерпеноид алкалоидлар йиғиндиси.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиаритмик восита.

Фармакологик хусусиятлари

Юрак ритмининг турли механизмлар билан боғлиқ юрак бўлмачалари ва қоринчалари бузилишларига нисбатан антиаритмик таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Препарат юракнинг қоринча ва қоринча устки  экстрасистолияси, юрак бўлмачаларининг липиллаши ва ҳилпиллаши пароксизмлари, юрак қоринча усти ва қоринча пароксизмал тахикардиясида, шу жумладан Вольф-Паркинсон-Уайт синдромида қўлланилади. Аксаритмин яққол ифодаланган синусли брадикардияда, синус тугуни кучсизлиги синдромида, Q-T интервалини узайиши синдромида, паст қон босими фонида  қўллаш мумкин. Препарат оғриқли синдром билан бирга юрак ритмини барқарор бузилишлари  билан кечувчи  юрак – қон томири тизимининг сурункали касалликларида буюрилади. Узоқ муддатли даволанишда аксаритмин дастлабки эришилган антиаритмоген самарани сақлаб қолади ва аритмоген ҳамда бошқа кардиотоксик самараларни, ички аъзолар, қон яратиш тизими, сезги аъзоларига токсик таъсирини намоён қилмайди. Юрак етишмовчилиги бўлган беморларда аксаритмин миокарднинг қисқарувчанлик функциясини ўзгаришларини деярли чақирмайди.

Қўллаш усули ва дозалари

Овқатдан 30 мин олдин ёки овқатдан сўнг 2 соатдан кейин 0,025 г дан  суткада  3 марта (ҳар 8 соатда 1 таблеткадан) ичга қабул қилинади. Самара  бўлмаган ҳолларда ҳар 6 соатда 0,025 г дан буюрилади. Препаратни  ҳар 6-8 соатдан кейин  қабул қилиш учун доза 0,05 г га ошириши мумкин. Энг юқори бир марталик доза  0,1 г ни,  энг юқори суткалик доза  0,3 г ни ташкил этади.

Чиқарилиш шакли

0,025 г ли  қобиқ билан қопланган  таблеткалар, 30 таблеткадан банкада ва 10 таблеткадан контур уяли ўрамда.

Сақлаш шароитлари

Қуруқ, ёруғликдан  ҳимояланган жойда,   250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.