Фитин

image product

Препаратнинг савдо номи: Фитин

Таъсир этувчи моддалар:  фосфорнинг мураккаб органик бирикмаси, инозитфосфат кислоталарининг турли, асосан инозитгексафосфат кислотасининг калийли ва магнийли тузларининг аралашмасидан иборат.

Фармакотерапевтик гуруҳи:   метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

Фармакологик хусусиятлари

Қон ҳосил бўлишини рағбатлантиради, суяк тўқималарини ўсиши ва ривожланишини кучайтиради; организмда фосфор етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган касалликларда нерв тизими фаолиятини яхшилайди.

Қўлланилиши

Нерв тизимининг турли касаликларини, қон томир гипотонияси, неврастения, импотенция, дистрофия, рахит, остеомаляция, анемия, туберкулёз, диатезлар, скрофулёз, вирусли гепатитлардаги интоксикацион синдромларни  даволашда (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин  ишлатилмасин.

Чиқарилиш  шакли

Таблеткалар 0,25 г дан.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Яроқлилик муддати

5 йил.