«S.Q.Islombekov nomidagi «O’zkimyofarm» акциядорлик жамияти акциядорларининг ДИҚҚАТИГА!

05-12-2020    640   
news-photo

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«S.Q.Islombekov nomidagi «O’zkimyofarm» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2020 йил 03 декабрдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2020 йил 28 декабрь куни, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Т.Шевченко кўчаси, 23-уйда ўтказилади.

Йиғилиш соат 12:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 11:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 11:50 да тугатилади Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2020 йил 22 декабрь ҳолатига тузилади.

Электрон почта манзили: uzhimpharm@yandex.ru.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Жамият томонидан масъулияти чекланган жамиятларини ташкил этиш ва уларнинг устав фондига Жамиятга тегишли биноларни тассаруф этиш билан боғлиқ йирик битимларни тасдиқлаш тўғрисида.

«O’zkimyofarm» АЖ акциядорларини «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 40, 41 моддаларига асосан, йирик битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда, агар акциядорлар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми Жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақли эканликлари тўғрисида хабардор қилади.

Шунингдек, Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган санадаги Жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Жамият соф активлари миқдори 2020 йил 3 чорак якунлари бўйича - 2 136 847,00 минг сўмни ташкил этилганлигини инобатга олиб, Жамият акциядорлардан уларга тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш имкониятига эга эмаслиги маълум қилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «O’zkimyofarm» АЖда ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар  соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.

Телефон: 71 256-60-59  

Кузатув кенгаши