Купир

image product

Препаратнинг савдо номи: Купир

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): купир [дихлорбис (2-метил, 3-окси, 4,5-ди(оксиметил) пиридин мис (II)]; пиридоксин гидрохлориди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витилигода қўлланиладиган восита.

Фармакологик хусусиятлари

Купир пиридоксин  ва  мис  бирикмаси бўлиб, бу уни модда алмашинув жараёнларига таъсирини белгилайди. Изониазид ҳосилалари бўлган туберкулёзга қарши воситалар билан интоксикацияда, заҳарланишга қарши таъсир кўрсатади. Меланинни синтезини  рағбатлантирувчи таъсирга эга (меланинни ишлаб чиқарилиши сусайганда).

Қўлланилиши

Купир  туберкулёзга қарши препаратларни узоқ  вақт қўлланиши оқибатида чақириладиган  токсикоаллергик реакцияларни олдини олиш ва даволаш учун,  ҳамда витилигони фотокимётерапия билан бирга комплекс  даволаш учун қўлланади.

Қуруқ,  ёруғликдан ҳимояланган,  250С дан юқори  юқори бўлмаган жойда  сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан  бериш тартиби

Рецепт  бўйича.