Гепаглитц

image product

Препаратнинг савдо номи: Гепаглитц

Таъсир этувчи моддалар (ХПН):  моноаммонииум глицирризинат, глицин, L - цистеин гидрохлорид гидрат.

Фармакотерапевтик гуруҳи:  Гепатопротектор.

Фармакологик  хусусиятлари

Гепаглитц глицирризин экстрактининг инъекцион препаратидир - гликозидга ўхшаш моддадир, қизилмия ва қизилмия кукуни илдизи ва илдизпояси таркибидаги сапонинларга мансубдир.

Қўлланилиши

- ўткир ва сурункали турли турдаги генезли жигар касалликлари (вирусли гепатитлар, токсик ва алкоголли жигар шикастланиши, ёғли гепатоз,  жигар  циррози);

- дерматологик касалликлар: экзема, дерматит, эшакеми, токсикодермия, псориаз, алопеция, витилиго;

- меъда-ичак йўллари аъзоларини  комплекс даволашда (меъда яраси, гастрит, ўн икки бармоқ яраси, энтерит, энтероколит);

  • операциядан кейинги даврда, онкологик касалликларда нур ва кимё терапияси ва фтизиатрия амалиётида жигар фаолияти бузилишларини олдини олиш ва мажмуавий даволашда;

- стоматитлар;

- сурункали панкреатитда қўлланилади.

Чиқарилиш шакли

10 мл дан эритма ампулаларда. 5 ёки 10 тадан  контур - уяли ёки блистер ўрамларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил

Дорихоналардан берилиш тартиби

Рецепт бўйича.

Ишлаб чиқарувчи

С.Қ.Исломбеков номидаги “Ўзкимёфарм” АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Т.Шевченко кўчаси, 23. Тел.256-60-59.