Кардиоэффект

image product

Препаратнинг  савдо  номи:  Кардиоэффект

Таъсир этувчи моддалари: проантоцианидинлар, эман пўстлоғи қуруқ экстракти.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

 Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг асосий таъсир этувчи моддалари (+)-катехин ва (+)-галлокатехинларнинг сополимерларидан ҳисобланадиган, молекуляр оғирлиги 1500 дан 10000 гача бўлган проантоцианидинларнинг йиғиндисидир.

Проантоцианидинлар, эман пўстлоғи экстрактидаги асосий таъсир этувчи моддалар,  кучли антигипоксант, антиоксидант ва атеросклерозга қарши таъсирларга  эга.

Қўлланилиши

Турғун II – III функционал синфи билан хасталанган юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда стенокардия ҳуружларини олдини олиш ва миокард инфарктини мажмуавий даво таркибида даволашда қўлланади.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва унинг яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 0,3 г дан, полимер флаконда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт  бўйича.

 Яроқлилик муддати

2 йил