Гозалидон

image product

Препаратнинг савдо номи: Гозалидон

Таъсир этувчи модда:  госсиполнинг имин ҳосиласи ва N-поливинилпирролидонни комплекс бирикмаси 

Фармакотерапевтик гуруҳи:   Протозойларга қарши восита.

Фармакологик хусусиятлари

Хламидийларга қарши таъсир кўрсатади. Препаратнинг таъсир механизмида  гозалидонни  α -  ва  γ – интерферон ҳосил бўлишини  индукция қилиш  қобилияти муҳим роль ўйнайди.

Қўлланилиши

Хламидиялар билан чақирилган  касалликларни даволаш – бирламчи ва иккиламчи бепуштлик, одат бўлиб қолган чала туғиш, хламидия хасталиги фонида  герпесга қарши дори восита сифатида; кичик чаноқ аъзоларининг қайталувчи яллиғланиш жараёнлари (кольпит, цервицит, бачадон бўйнини эрозияси, метроэндометрит, сальпингит, сальпингофорит, эпидидимит), простатит, келиб чиқиши урогенитал бўлган реактив артрит, Рейтер касаллигида (окуло-уретро-артрологик синдроми) қўлланади.

Чиқарилиш  шакли

Таблеткалар 0,1 г дан.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда,  250С дан юқори бўлмаган  ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Яроқлилик муддати

2 йил.