Водород пероксиди

image product

Препаратнинг савдо номи: Водород пероксиди

Таъсир этувчи модда (ХПН): Водород пероксиди

Дори шакли: Маҳаллий қўллаш учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Водород пероксиди - 3 мл.

Ёрдамчи модда: тозаланган сув 100 мл гача

Таърифи: Рангсиз, ҳидсиз ёки ўзига хос бироз кучсиз ҳидли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи восита.

АТХ коди: D08AX01

Фармакологик хусусиятлари

Оксидантлар гуруҳига мансуб антисептик восита. Водород пероксиди билан шикастланган тери ва шиллиқ қаватлар ишлов берилганда фаол молекуляр кислород ажралиб чиқади, бунда жароҳатни механик тозаланиши ва органик моддаларни (протеинлар, қон, йирингни) фаолсизланиши юз беради. Препаратнинг антисептик таъсири стерилизация қилувчи ҳисобланмайди, уни қўлланганда фақат микроорганизмлар сони вақтинчалик камаяди. Водород пероксиди шунингдек гемостатик ва ҳидни йўқотувчи хусусиятларга ҳам эга.

Қўлланилиши

Янги ва инфекцияланган жароҳатларда, отитда, ангинада, стоматологик ва гинекологик касалликларда ювиш ва чайиш учун, ҳамда юзаки жароҳатлардан, бурундан қон кетишида ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда майда капиллярлардан қон кетишини тўхтатиш учун.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга, чайиш ва ювиш учун қўлланади. Оғиз ва томоқни  чайиш учун 3% эритмани дистилланган ёки хона ҳароратидаги қайнатилган сув билан 1:11 нисбатда суюлтириб тайёрланган 0,25% эритма қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Жароҳатга ишлов бериш вақтида ачишиш ҳисси бўлиши мумкин. Алоҳида ҳолатларда – аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Водород пероксидига юқори сезувчанлик.

Махсус кўрсатмалар

Бўшлиқларни ювиш учун қўлланмайди. Препарат ишқорий муҳитда, металл тузлари, айрим оксидларнинг мураккаб радикаллари борлигида, ҳамда ёруғга ва иссиққа турғун эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 Чиқарилиш шакли

3% эритма 50 ва 90 мл дан флаконларда.

 Сақлаш шароити

Салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 Яроқлилик муддати

2 йил.

 Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

«GALENIKA» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Янги Олмазор кўч., 1А

Тел/факс: (99871) 228-04-69, 228-04-70