Салицил спирти

image product

Препаратнинг савдо номи: Салицил кислотасининг спиртли эритмаси

Таъсир этувчи модда (ХПН): салицил кислотаси

Дори шакли: спиртли эритма.

Такиби:

фаол модда: салицил кислотаси.

ёрдамчи модда: 70% этил спирти.

Таърифи: рангсиз, тиниқ спирт ҳидли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи восита.

АТХ коди: D01АE12

Фармакологик ҳусусиятлари

Антисептик, чалғитувчи, қўзғатувчи ва кератолитик таъсирларга эга.

Қўлланилиши

Инфекцияланган тери жароҳатларини даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланади. Препарат терининг жароҳатланган юзасига суткада 2-3 марта суртилади.

Ножўя таъсирлари

Камдан кам холларда қичишиш, қизариш, тери тошмалари каби аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда: тана ҳарорати кўтарилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанликда қўлланилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

1% ёки 2% спиртли эритма флаконларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:
«Galenika» МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш. Янги Олмазор кўч. – 1 А уй.
Тел/fax: (99871) 228-04-69, 228-04-70