Фурацилин

image product

Препаратнинг савдо номи: Фурацилин

Таъсир этувчи модда (ХПН): нитрофурал

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фурацилин – 0,02 г.

ёрдамчи модда: натрий хлориди – 0,8 г.

Таърифи: сариқ ёки яшил-сариқ рангли, юзаси бир оз нотекис бўялган таблеткалар

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антибактериал синтетик восита (нитрофуран гуруҳи)

АТХ коди: Р01СС02

Фармакологик хусусиятлари

Микробларга қарши восита. Граммусбат ва грамманфий бактериялар (шу жумладан Staphylococcus spp., Streptococcus spp., Escherichia coli, Clostridium perfringens) га нисбатан фаол. Микроорганизмларнинг бошқа микробларга қарши (нитрофуран гуруҳидан бўлмаган) воситаларга чидамлилигида самарали. Бошқа кимётерапевтик воситаларига нисбатан бошқача таъсир механизмига эга: микроб ҳужайралари флавопротеинларининг 5-нитрогуруҳини тиклайди, ҳосил бўладиган юқори реактив аминоҳосилалар оқсилларнинг, шу жумладан рибосомаларнинг ва бошқа макромолекуларанинг конфармациясини ўзгартириб, ҳужайраларни нобуд бўлишини чақиради. Препаратга чидамлилик аста-секин  ривожланади ва юқори даражага етмайди.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий ва сиртга қўлланганида жуда оз миқдорда сўрилади. Гистогематик тўсиқдан осон ўтади ва суюқлик ва тўқималарда бир текис тақсимланади. Метаболизмининг асосий йўли – нитрогуруҳни кимёвий жиҳатдан қайтарилишидир. Буйраклар орқали ва қисман сафро билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Сиртга: йирингли яралар, ётоқ яралар, II-III даражали куйишлар, терининг майда шикастланишларида (шу жумладан, шилиниш, тирналиш, ёриқлар, кесиб олишлар) қўлланади.

Маҳаллий: блефарит, конъюнктивит, ташқи эшитиш йўлларининг фурункули, остеомиелит, буруннинг ёндош бўшлиқлари ва плевра эмпиемаси (бўшлиқларни ювиш); ўткир ташқи ва ўрта отит, ангина, стоматит, гингивитда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий, сиртга буюрилади.

Сиртга 0,02% сувли (1:5000) ёки спиртли 0,066% (1:1500) эритмалари кўринишида - жароҳатларни ювиш ва намлаб боғловлар қўйиш учун қўлланади.

Бўшлиқ ичига қўлланилишида (сувли эритма): буруннинг қўшимча бўшлиқлари эмпиемасида  (шу жумладан гайморитда) ва плевра эмпиемасида – бўшлиқларни ювиш; операциядан кейинги остеомиелитда – бўшлиқни ювиш, кейинчалик нам боғловни қўйиш билан; сийдик чиқариш йўлларини ва қовуқни ювиш учун сувли эритма билан 20 минутли экспозиция қилинади.

Отитларда – тана ҳароратигача иситилган спиртли эритма ташқи эшитиш йўлига 5-6 томчидан томизилади.

Блефарит, конъюнктивит – сувли эритма конъюнктива бўшлиғига томизилади.

Оғиз ва томоқни чайиш учун – 20 мг (1 таблетка) 100 мл сувда эритилади.

Сувли эритмани тайёрлаш учун 1 қисм нитрофурал 5000 қисм 0,9% натрий хлориди эритмасида ёки дистилланган сувда эритилади. Спиртли эритма 70% этанолда тайёрланади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар - тери тошмаси, дерматит бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, қон кетиши, аллергодерматозлар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланишига рухсат берилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳоллари тўғрисида хабар берилмаган.

Чиқарилиш шакли

0,02 г дан таблеткалар. 6, 10 ёки 20 таблетка контур-уяли ўрамларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

С.Қ. Исломбеков номли  «Ўзкимёфарм» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 256-60-59.