Дибазол

image product

Препаратнинг савдо номи: Дибазол

Таъсир қилувчи модда (ХПН): Бендазол гидрохлориди

Дори шакли: Инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: Бендазол гидрохлориди – 10 мг

Ёрдамчи моддалар: 96% ли этил спирти, глицерин, 0,1 моль/л хлорид кислотаси, инъекция учун сув 1 мл гача.

Таърифи: Тиниқ  рангсиз  суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигипертензив  восита.

АТХ коди: C04AX

Фармакологик хусусиятлари

Вазодилатацияловчи ва спазмолитик восита. Гипотензив, томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга, орқа мия фаолиятини рағбатлантиради, ўртача даражали иммун рағбатлантирувчи фаолликка эга.

Қон томирлари ва ички аъзоларнинг силлиқ мушакларига бевосита спазмолитик таъсир кўрсатади. Препарат узоқ бўлмаган (2-3 соат) ва ўртача даражада гипотензив самара чақиради, яхши ўзлаштирилади. Бош мияда маҳаллий қон айланишини бузилиши (церебрал артерияларнинг склерози натижасида) сабабли бош мия гипоксиясида, бош мия томирларини узоқ муддатли бўлмаган кенгайишини чақиради. Орқа мияда синаптик ўтказилишни енгиллаштиради. Иммунмодулловчи фаолликка эга. Иммун хужайраларда цГМФ ва цАМФ концентрациялари нисбатини бошқариши орқали цГМФ миқдорини оширади, бу етилган сенсибилизацияланган Т- ва В-лимфоцитлар пролиферациясига, улар томонидан ўзаро бошқариш, кооператив реакция омилларини секрецияси ва хужайранинг сўнги эффектор фаолиятини фаоллашувига олиб келади. Препарат антителолар ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, лейкоцитлар, макрофагларнинг фагоцитар фаоллигини кучайтиради, интерферон синтезини яхшилайди, бироқ иммунмодулловчи самараси секин ривожланади.

 Фармакокинетикаси

Мушак ичига юборилганида препарат қон айланиш тизимига тез киришади. Қондаги максимал концентрацияси юборилган пайтидан сўнг 15-30 минут ўтгач кузатилади. Таъсир қилиш давомийлиги – 2-3 соат. Жигарда метаболизмга учрайди.

Дибазолнинг биотрансформациясини маҳсулотлари бўлиб дибазолнинг имидазол ҳалқасининг имин гуруҳини метилланиши ва карбоэтоксилланиши натижасида ҳосил бўладиган иккита : 1-метил-2 бензилбензимидазол ва 1-карбоэтокси-2-бензилбензимидазол конъюгат ҳисобланади.

Метаболизм маҳсулотлари асосан сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Қон томирлари (гипертония касаллигини зўрайишлари, гипертоник кризлар) ва ички аъзоларнинг силлиқ мушакларининг (меъда пилоруси, ичак спазмлари) спазмларида; нерв касалликларини (асосан полиомиелит, юз нервининг периферик фалажи, полиневритнинг қолдиқ кўринишлари) даволашда қўшимча восита сифатида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига (в/и), мушак ичига (м/и) юборилади. Гипертоник кризларни бартараф қилиш учун в/и 30-40 мг дан (3-4 мл 1% эритма) суткада 3-4 мартагача юборилади. Гипертония касаллигини кучайишида ёки артериал босим анча ошганида м/и 20-30 мг дан (2-3 мл 1% эритма) суткада 2-3 мартагача юборилади. Даволаш курси 8-14 кун. Баъзида бошқа антигипертензив препаратлар билан биргаликда қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Ножўя таъсирлари

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи;

Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис қилиш, юрак соҳасида оғриқ, узоқ муддат қўлланганида – юракдан отилиб чиқаётган қон хажмини камайиши сабабли ЭКГ кўрсаткичларини ёмонлашиши; артериал босимни пасайиши;

Нафас тизими томонидан: қуруқ йўтал, бурун битиши, нафас олишни қийинлашиши;

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, томоқда ачишиш;

Иммун тизими томонидан: қичишиш, гиперемия, тошмалар, эшакеми;

Умумий бузилишлар: иссиқлик ҳисси, кўп терлаш, юзни қизариши.

Юбориш жойидаги реакциялар: маҳаллий оғриқ.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга юқори сезувчанлик. Мушак тонусини пасайиши, тиришиш синдроми, оғир юрак етишмовчилиги билан кечадиган касалликлар. Артериал гипотензия. Шишлар ва буйракнинг азот чиқарувчи фаолиятини бузилиши билан кечадиган сурункали нефрит. Қон кетиши билан кечадиган меъда ва ўникки бармоқ ичак яраси. Қандли диабет. Ҳомиладорлик ва лактация даври. 12 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агарда Сиз бошқа ҳар қандай дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, препаратни қўллаш мумкинлиги ҳақида албатта шифокор билан маслаҳатлашинг.

Папаверин гидрохлориди, теобромин, сальсолин – дибазол билан мажмуавий қўллашда папаверин гидрохлориди, теобромин, сальсолиннинг фармакологик таъсирининг доираси кенгаяди.

Барбитуратлар - дибазол билан мажмуавий қўллашда узоқ таъсир қилувчи барбитуратлар, хусусан фенобарбиталнинг самарадорлиги кучаяди.

Фентоламин, гипотензив препаратлар (ренин-ангиотензин тизимига таъсир қилувчи воситалар ва бошқалар), салуретиклар - дибазол билан мажмуавий қўллашда гипотензив самараси кучаяди.

β-блокаторлар - дибазол билан мажмуавий қўллашда гипотензив самараси ўзгармайди, аммо узоқ муддат қўллашда дибазол β-блокаторлар чақирадиган умумий периферик қаршиликни ошишини олдини олади.

Номутаносиблик. Дибазол салицилатлар ва бензоатлар билан номутаносиб, чунки дибазол салицилати ёки бензоати чўкмага тушади.

Махсус кўрсатмалар

Даволашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг!

Инъекция шаклидаги дибазол, бошқа гипотензив воситаларга юқори сезувчанликда, артериал гипертензияда қўлланадиган ёрдамчи восита ҳисобланади. Артериал гипертензияни даволашда бошқа гипотензив воситалар билан бирга қўллаш тавсия қилинади.

Кекса ёшли беморларда Дибазолни ЭКГ кўрсаткичларини ёмонлашиши, юракдан отилиб чиқаётган қон хажмини камайиши мумкинлиги туфайли, антигипертензив восита сифатида узоқ муддат қўллаш мақсадга муофиқ эмас.

Айниқса кекса ёшли пациентларда артериал гипертензияни узоқ муддатли даволаш учун қўллаш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилмасин.

Болалар. Препарат 12 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.

Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва мураккаб механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, бош айланиши пайдо бўлган ҳолда эса диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: гипотензия, терлаш, иссиқлик ҳисси, бош айланиши, кўнгил айниши, препаратни бекор қилишда тез ўтиб кетадиган енгил бош оғриғи.

Даволаш. Препаратни бекор қилиш. Яққол артериал гипотензияда АБ назорати остида трансфузион даволаш, томирларни торайтирувчи воситалар, юрак гликозидлари буюрилади. Кейинги даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

1% инъекция учун эритма. 1 мл ва 5 мл  дан ампулаларда

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Ишлаб чиқарувчи

С.Қ.Исломбеков номли «Ўзкимёфарм» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 256-60-59.