Глицирам-IS

image product

Препаратнинг савдо номи:  Глицирам-IS.

Таъсир этувчи модда (ХПН): Аммоний глицирризинати  (Ammonii glycyrrhizinas).

Дори шакли: таблеткалар

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: аммоний глицирризинат – 50,0 мг

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, картошка крахмали,  тальк, кальций стеарати.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, доғлари бўлган думалоқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши восита. 

Фармакологик хусусиятлари 

Глицирам қизилмия илдизининг қуюқ экстрактидан олинадиган глицирризин кислотасининг моноаммоний тузи бўлиб, яллиғланишга қарши таъсирга эга, буйрак усти бези пўстлоғининг функциясини рағбатлантиради, ўртача балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

- балғам кўчиши қийин бўлган нафас йўллари касалликларини, жумладан, бронхиал астма енгил турларининг мажмуавий даволаш;

- глюкокортикостероидлар (ГКС) билан узоқ муддат даволаш оқибатидаги буйрак усти бези пўстлоғининг гипофункцияси;  

- глюкокортикостероидлар дозасини пасайтириш ёки ГКС-терапиясини тўхтатиш давридаги ГКС-терапияни бекор қилиш  синдромини профилактикаси учун  (бронхиал астмани оғир турлари билан касалланган болаларда преднизолон дозасини пасайтириш учун);

- астеник ҳолат ва гипотоник синдром;

- Аддисон касаллигининг диэнцефал-гипофизар шакли  (шу жумладан, адренокортикотроп гормон билан комбинацияда);

- дерматозлар, аллергик  дерматитлар, болалардаги экзема;

- Шихан синдромида қўлланади.


Қўллаш усули ва дозалар

Ичга қўлланилади. Катталар ва ёши 12 ёшдан катта болаларга бир кунда икки марта овқатдан кейин 1-2 таблетка (50 мг-100 мг) дан буюрилади.  Оғирроқ ҳолатларда препарат  бир кунда 3-6 марта  2 таблеткадан (100 мг) қабул қилинади. Даволаш курси 2 ҳафтадан 6 ойгача. Препарат дозаси ва даволаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганда организмдан сувнинг  чиқарилиши тутилиши мумкин. Аллергик реакция бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

- жигар  ва/ёки  буйрак етишмовчилиги;

- юрак ва паренхиматоз аъзоларнинг (буйрак, жигар) органик зарарланиши;

- 12 ёшгача бўлган болалар ёши;

- ҳомиладорлик ва лактация даври;

- препарат компонентларига шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.


Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири

Буйрак усти бези пўстлоғининг функциясини рағбатлантирадиган  препаратларнинг таъсири кучайиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши

Гепатотоксик ҳолат пайдо бўлиши мумкин.

Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. Контур уяли ўрам 1(1x10), 2 (2х10), 3(3х10) ёки 5 (5х10) та дан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон пачкада.  

30, 50, 100 таблеткадан банкада (флаконда).

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

С.Қ.Исломбеков номидаги «O‘zkimyofarm» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 256-60-59