Гриппонол-IS

image product

Препаратнинг савдо номи: Гриппонол- IS

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, аскорбин кислотаси, кальций глюконат, рутозид,  дифенгидрамин.

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:  парацетамол – 0,25 г,  аскорбин кислота – 0,1г,  кальций глюконати– 0,1г, рутин – 0,01 г, димедрол – 0,01г;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, тальк, кальций стеарати.

Таърифи: сариқ рангли ясси юзали  таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун  восита.

Код АТХ: N02BE51

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг фармакологик фаоллиги унинг таркибига кирадиган таъсир этувчи воситаларни  хусусиятларига боғлиқ.

Фармакокинетикаси

Парацетамол - ичга қабул қилинганида тезда овқат ҳазм қилиш  йўлларига сўрилади, ёғ тўқимаси ва орқа мия суюқлигидан ташқари, қолган  тўқималар ва организм суюқ муҳитиларида кенг тақсимланади.  Оқсиллар  билан боғланиши 10% дан кам. Асосий қисми жигарда метаболизмга учрайди, сийдик билан  асосан глюкуронидлар ва сульфат конъюгатлари кўринишида чиқарилади. Парацетамол йўлдош тўсиқдан ўтади  ва она сути билан ажралади.

Аскорбин кислотаси  - перорал қабул қилинганидан сўнг яхши сўрилади. Тахминан  25% плазмадаги протеинлари билан боғланади, плазма ва ҳужайраларида жамланади,  юқори  концентрацияда безсимон ҳужайраларда тўпланади (асосан буйрак усти бези пўстлоғида ва гипофизда). Жигарда метаболизмга учрайди,  сийдик билан оксалатлар кўринишида ва ўзгармаган ҳолатда чиқарилади.

Кальций глюконат - ичга қабул қилинганида 30% меъда-ичак йўллари орқали сўрилади. Перорал қабул қилинганида қон плазмасида 1,2–1,3 соатда максимал концентрацияга эришилади. Организмдан асосан аҳлат билан (80%) ва сийдик билан  (20%)  чиқарилади.

Димедрол - меъда-ичак йўллари орқали тез сўрилади.  Биокираолишлиги  50% ни ташкил этади. Плазма  оқсиллари билан бо-ланиши - 98-99%. Гематоэнцефалик тўсиы орқали ўтади. Асосий қисми жигарда, қисман ўпка ва буйракларда метаболизмга учрайди.  Сутка давомида буйраклар орқали метаболитлар кўринишида тўлиқ чиқарилади. Сут  билан ажралади ва эмизикли ёшидаги болаларда седатив таъсир кўрсатади.

Рутин – ичга қабул қилганидан максимал концентрациясига  1-9 соатда эришилади. Асосан сафро билан ва кам даражада буйрак орқали  чиқарилади.

Қўлланилиши

Иситма,  томоқдаги  оғриқ,  бош оғриғи, ринит  билан кечувчи гриппни ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциясини симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ичга қабул қилиш учун кунига 3 марта 1 таблеткадан; 7 ёшдан катта болаларга 1/2 таблеткадан 3 марта овқатдан сўнг 3-5 кун давомида буюрилади. Катталар учун максимал бир марталик  доза  – 2 таблеткани, суткалик – 6 таблеткани ташкил қилади; 7 ёшдан катта болалар- мувофиқ 1 таблетка 3 таблеткани ташкил қилади.

Тавсия этилган дозадан  оширмасин.

Ножўя таъсирлари

-диспептик ҳолат,   эпигастрия соҳадаги оғриқ, кўнгил айниши, оғизни қуриши, парацетамолни узоқ муддат юқори дозада қабул қилиниши гепатотоксик таъсир кўрсатиши мумкин;

- бош оғриғи, чарчоқлик ҳисси, психомотор реакцияларнинг тезлигини пасайиши, болаларда димедрол уйқусизликни ривожланишини парадоксал ҳолатини чақириши мумкин, қўзғалувчанлик ва эйфория;

-тромбоцитопения, лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз;

-аллергик реакциялари: эшакеми, тери қичиши ва тошмалар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

-жигар ва буйрак функциясини оғир бузилишлари;

- эрозив-ярали меъда-ичак йўлларини шикастланиши (зўрайиш даврида);

- тутқаноқ;

-7 ёшгача бўлган болалар;

-ҳомиладорликни биринчи уч ойлиги ва лактация даври;

-препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай компонентларга индивидуал ўзлаштиролмасликда қабул қилиш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гепатотоксик таъсирга эга  жигар микросомал ферментларини индукторлари билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини хавфи кучаяди.

Перорал  контрацептивлар билан бир вақтда қўлланилганда организмдан парацетамолнинг чиқарилишини кучайтиради ва унинг оғриқ қолдирувчи  таъсирини камайтириши мумкин.

Фаоллаштирилган кўмир  парацетамолнинг биокираолишлигини камайтиради.

Антикоагулянтлар  билан бир вақтда қўлланганда протромбин вақтини бироз ёки ўртача даражада ошириши мумкин.

Метаклопромид билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг  сўрилишини ошиши ва қон плазмада  концентрациясини ошиши мумкин.

Изониазид билан парацетамол бир вақтда қўлланганда  токсик таъсирларини юзага чиқиши ҳақида маълумотлар бор.

Парацетамол  ва фенобарбитал бир вақтда қўлланганда гепатотоксиклик  юзага чиқиши тўғрисида ҳоллар таърифланган. Этанолнинг мажудлиги гепатотоксик таъсирни кучайтиради.

Карбамазепин, фенитоин, фенобарбитал, примидон  парацетамолни самарадорлигини камайтиради.

Аскорбин кислотасини юқори дозаларда узоқ муддат  қўлланганда дорилар билан ўзаро таъсирлар кўпроқ  юзага келади.

Аскорбин кислотаси қондаги салицилатлар (кристаллурия хавфини кўпайтиради),  этинилэстрадиол, бензилпенициллин ва тетрациклинларнинг концентрациясини оширади.

Эстрогенлар  билан – қон зардобида  гормон даражасини оширади.

Эстроген  сақловчи орал  контрацептивлар – контрацептив самарани камайтиради.

Кумарин ҳосилаларининг антикоагулянт самарасини камайтиради.

Темир препаратларини  ичакда сўрилишини яхшилайди.

Этил спиртини умумий клиренсини оширади.

Хинолин қатори препаратлари, кальций хлориди, салицилатлар, кортикостероидлар узоқ муддат қўлланганда аскорбин кислотасининг заҳирасини камайтиради.

Кальций тетрациклин қатори антибиотиклари, фтор препаратларининг сўрилишини бир вақтда қўлланганда камайтириши мумкин. Витамин  D ни бир вақтда  қўлланиши кальцийнинг  сўрилишини оширади.

Димедрол бир вақтда қўлланганда  этанолни ва марказий нерв тизимини сусайтирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтиради.

МАО ингибиторлари димедролнинг антихолинергик фаоллигини кучайтиради.

Психостимуляторлар билан бирга буюрилганида антагонистик ўзаро таъсир кузатилади.

Заҳарланишни даволашда қусишни чақирувчи восита сифатида апоморфиннинг самарадорлигини камайтиради.

Холинблокловчи фаолликка эга препаратларнинг антихолинэргик самарасини кучайтиради.

Аскорбин кислота таъсирида  рутиннинг фармакологик самараси ошади.

Махсус кўрсатмалар

Гриппонол-IS билан даволаниш вақтида бошқа парацетамол сақловчи препаратларини қўллш мумкин эмас. Жигар ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш вақтида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак. Ухлатувчи воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида  қўллаш тавсия этилмайди,  иккинчи ва учинчи уч ойликда фақат  қатъий кўрсатмаларга кўра шифокор кузатуви остида кутилаётган терапевтик самара ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлганда қўллаш мумкин.

Препаратнинг  транспорт воситасини  ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Юқори диққатни  талаб қилувчи  ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият  билан шуғулланувчи пациентларда  эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари. Димедрол ва парацетамолнинг дозаларини ошириб юборилишида кузатиладиган симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши, кўз қорачиғини кенгайиши, марказий нерв тизимини сусайиши, қўзғалувчанликни ривожланиши (айниқса болаларда) ёки депрессия.

Даволаш: меъдани сувли фаоллаштирилган кўмир билан ювиш ва симптоматик даволаш ўтказиш.

Чиқарилиш шакли

0,5 г таблеткалар №6,  № 10 (контур уясиз ўрамларда); №10, №20 (контур уяли ўрамлар).

Сақланиш  шароитлари

Қуруқ жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар  ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2  йил

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Ишлаб чиқарувчи:

Ўзбекистон Республикаси ҳуддида дори воситасининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

С.Қ.Исломбеков номидаги «Ўзкимёфарм» АЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч.,  23 уй,

Тел: (+99871)256-60-59