Стрептоцид

image product

Препаратнинг савдо номи: Стрептоцид

Таъсир этувчи модда (ХПН): сульфаниламид

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: сульфаниламид – 0,3 г ёки 0,5 г

Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, стеарин кислотаси ёки кальций стеарат ёки магний стеарат.                                                                          

Таърифи: оқ  рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи:  Антибактериал восита.

АТХ коди: J01EB06

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Стрептоцид – кенг таъсир доирасига эга бўлган антибактериал восита. Стрептоциднинг микробларга қарши таъсир механизми кимёвий ўхшашликка эга бўлган ПАБК (парааминобензой кислотаси) антагонизми билан боғлиқ. Стрептоцид микроб ҳужайраси томонидан қамраб олиниб, ПАБК ни дигидрофолат кислотаси билан киришишига тўсқинлик қилади ва, бундан ташқари, дигидроптератсинтетаза ( ПАБК ни дигидрофолат кислотасига киришига жавобгар фермент) бактериал ферментни рақобатли сусайтиради, бунинг натижасида дигидрофолат кислотасини синтези бузилади, ундан пуринлар ва пиримидинларни ҳосил бўлиши учун зарур бўлган метаболик фаол бўлган тетрогидрофолат кислотасини ҳосил бўлиши камаяди, микроорганизмларни ўсиши  ва ривожланиши тўхтайди (бактериостатик самараси). Граммусбат ва грамманфий кокклар (шу жумладан стрептококклар, пневмококклар, менингококклар, гонококклар),  Escherichia coli, Shigell spp., Vibrio cholera, Clostridium perfringens, Bacillus anthracis, Corynebacterium diphteriae, Yersinia pestis, Chlamydia spp., Actinomyces israelii, Toxoplasma gondii га нисбатан фаол.

Стрептоцид - қисқа таъсирга эга сульфаниламид препаратидир.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) тез сўрилади. Қондаги максимал концентрацияси (Сmax) 1-2 соатдан кейин ҳосил бўлади ва одатда 8 соатдан камроқ вақтда 50% га пасаяди. Гистогематик тўсиқлар, шу жумладан гематоэнцефалик (ГЭТ), йўлдош тўсиқлари орқали ҳам ўтади. Тўқималар бўйлаб тақсимланади, 4 соатдан кейин орқа мия суюқлигида аниқланади.  Жигарда ацетил гуруҳини бириктириб антибактериал хусусиятларини йўқотади. Асосан буйрак орқали (90-95%) чиқарилади.

Қўлланилиши

  • Сарамас;
  • Ангина;
  • Жароҳат инфекцияларида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни пациентга буюришдан олдин, ушбу беморда касалликни чақирган микрофлорани унга сезгирлигини аниқлаш мақсадга мувофиқдир.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга ичга 300-600 мг дан кунига 3 марта қабул қилиш тавсия этилади.

6 ёшдан 12 ёгача бўлган болаларга – 300 мг дан суткада 4 марта буюрилади.

Катталар учун юқори дозалари: бир марталик – 1200 мг, суткалик – 2400 мг ташкил қилади.

Болаларга бир марталик дозаси – 300 мг, суткалик доза 1200 мг ни ташкил этади.

Даволаш курсининг давомийлигини шифокор белгилайди, ўртача 7 кунни ташкил этади. Чуқур жароҳатларда бир вақтда ичга антибактериал препаратларни буюриб, яхшилаб майдаланган кукун кўринишида жароҳат бўшлиғига маҳаллий қўлланади.

Ножўя таъсирлари

  • кўнгил айниши, қусиш, диарея;
  • дерматитлар;
  • эшакеми кўринишидаги аллергик реакциялар, фотосенсибилизация;
  • эозинофилия, тромбоцитопения, лейкопения, гипопротромбинемия, агранулоцитоз, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида апластик анемия.
  • тахикардия, миокардит.

Кам ҳолларда:

  • нефротик реакциялар (буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда ривожданиш эҳтимоли катта);
  • парестезия;
  • сийдикнинг рН муҳити кислотали бўлганида кристаллурия.

Якка ҳолларда:

  • кўришни бузилиши;
  • ўпка инфильтратлари, фиброзланувчи альвеолит;
  • бош оғриғи, бош айланиши, асептик менингит, тиришишлар;
  • периферик нейропатиялар, периферик невритлар, уйқуни бузилиши;
  • гипотиреоидизм;
  • гипогликемия;
  • тизимли қизил югурик;
  • атаксия;
  • анафилактик шок, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми;
  • дори таъсири оқибатидаги иситма;
  • панкреатит, сохта мембраноз колит;
  • АЛТ, АСТ, ПУР фаоллигини ошиши;
  • холестатик гепатит, сариқлик.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • сульфаниламидларга ўта юқори сезувчанлик;
  • буйрак ва жигар етишмовчилиги;
  • анамнезда сульфаниламидларга яққол токсико-аллергик реакциялар мавжудлиги;
  • тиреотоксикоз;
  • глюкоза-6-фосфатдегидрогеназани туғма танқислиги;
  • ўткир порфирия;
  • кўмикда қон яратилишини сусайиши;
  • қон яратиш тизими касалликлари, анемия, лейкопения;
  • 6 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қўлланганда:

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, сульфонилмочевина ҳосилалари, антикоагулянт воситалари, К витамини антагонистлари билан – ушбу препаратларнинг таъсири кучаяди;

Фолат кислотаси, бактерицид антибиотиклар (шу жумладан пенициллинлар, цефалоспоринлар) билан – сульфаниламидларнинг самарадорлиги пасаяди.

Орал контрацептивлар билан – уларнинг таъсири камаяди.

ПАСК  ва барбитуратлар билан – сульфаниламидларнинг фаоллиги ошади.

Эритромицин, линкомицин, тетрациклин билан – препаратларнинг ўзаро микробларга қарши фаоллиги  кучаяди ва таъсир доираси кенгаяди.

Рифампицин, стрептомицин, мономицин, канамицин, гентамицин, оксихинолин  (нитроксолин) ҳосилалари билан – препаратларнинг микробларга қарши таъсири ўзгармайди.

Налидикс кислотаси (невиграмон) билан – баъзида уларнинг антагонизм кузатилади.

Хлорамфеникол, нитрофуранлар  – йиғиндининг самараси пасаяди.

ПАБК  эфирларини сақловчи препаратлар (новокаин, анестезин, дикаин) билан – сульфаниламидларнинг антибактериал фаоллиги сусаяди.

Стрептоцид метотрексатнинг таъсирини унинг оқсилларни боғидан суриб чиқариш ва/ёки сусайтириши натижасида унинг метаболизмини кучайтириши мумкин.

Кўмик фаолиятининг сусайиши, гемолиз, гепатотоксик таъсирини чақирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганда токсик таъсирларини ривожланиш хавфи ошади.

Уротропин билан сийдикнинг нордон реакцияси бўлганида кристаллурияни ривожланиш хавфини ошиши туфайли бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Фенилбутазон (бутадион), салицилатлар ва индометацин сульфаниламидларнинг қон плазмаси оқсиллари билан бўлган боғидан суриб чиқариши мумкин, шу сабабли уларнинг қонда концентрациясини оширади,

левомицетин билан – агранулоцитознинг ривожланиш хавфи ошади.

Препаратни қабул қилиш вақтида дигитоксин, изопреналин, хлорид кислотаси, кофеин, фенилэфрин, фенобарбитал, адреналин гидрохлориди, неодикумарин, дифенин каби препаратларни қўлламаган маъқулроқ.

Диабетга қарши препаратлар билан мажмуада қўллаш тавсия қилинмайди.

Махсус кўрсатмалар

Препарат билан даволашни вақтдан олдин тўхтатилиши сульфаниламидларга чидамли микроорганизмларнинг штаммларини ривожланишига олиб келиши мумкин.

Препарат узоқ вақт қўлланганда қон манзарасини, жигар ва буйрак фаолиятини, қонда глюкоза даражасини мунтазам назорат қилиш керак.

Препаратни етарли бўлмаган дозалрда буюриш ёки қўллашни вақтидан олдин тўхтатиш сульфаниламидларга чидамли микроорганизмларнинг штаммларини ривожланишига олиб келиши мумкин.

Сульфаниламидларни А  гуруҳи бета-гемолитик стрептококклари томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун қўлланилмаслиги керак, чунки улар унинг эрадикациясига олиб келмайди, оқибатида ревматизм ва гломерулонефрит каби асоратларни бартараф қилаолмайди. Сурункали юрак етишмовчилиги, жигар касалликлари  бўлган беморларга ва буйрак фаолиятини бузилишида препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Стрептоцидни аллергик касалликларнинг оғир шакллари ёки бронхиал астмаси, қон  касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Ўта юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак. Буйрак етишмовчилигида сульфаниламидлар ва унинг метаболитлари организмда тўпланиб қолиши мумкин, бу токсик самарани ривожланишига олиб келиши мумкин.

Қандли диабети бўлган беморларга сульфаниламидларни, шу жумладан стрептоцидни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, чунки сульфаниламидлар қонда қанд даражасига таъсир қилиши мумкин. Сульфаниламидларни юқори дозалари гипогликемик таъсир кўрсатади.

Сульфаниламидлар бактериоцид эмас, балки бактериостатик препарат бўлганлиги  сабабли, инфекцияларни қайталанишини ва микроорганизмларни чидамли шаклларини ривожланишини бартараф қилиш учун тўлиқ даволаш курсини ўтказилиш лозим.

Сульфаниламидларни кимёвий структурасини ўхшашлигини ҳисобга олиб фуросемидга, тиазид диуретикларига, карбоангидраза ингибиторларига ва сульфонилмочевина ҳосилаларига юқори сезувчанлиги бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.

Кристаллурия ва уролитиазни ривожланишини  бартараф қилиш учун пациентлар етарли миқдорда суюқлик қабул қилиши  лозим.

Кекса ёшли пациентларда тери томонидан оғир ножўя реакциялар, қон яратилишини сусайиши, тромоцитопеник пурпурани (охирги айниқса тиазид диуретиклар билан бирга қўлланганда) ривожланиши юқори хавфи аниқланди. Препаратни 65 ёшдан катта ёшдаги пациентларда оғир ножўя реакциялар пайдо бўлиш мавжудлиги туфайли препаратни буюришдан сақланиш лозим.

Сульфаниламидлар қўлланганда фотосенсибилизацияни ривожланиш мумкинлигини ҳисобга олиб бевосита қуёш  ва сунъий ультрабинафша нурларидан сақланиш тавсия қилинади.

Даволаш вақтида дозалаш тартибига риоя қилиш лозим, тавсия қилинган дозани 24 соатлик интервал билан қўллаш, препаратни қабул қилишни ўтказиб юбормаслик керак. Дозани ўтказиб юборилган ҳолларда кейинги дозани икки баробар кўпайтирилмайди.

Препаратни транспорт восита ва потенциал хавфли механизмларни бошқаришига таъсири.

Дори воситасининг ножўя таъсирларини инобатга олиб, автотранспортни бошқаришда ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш,  бош оғриғи.  Узоқ муддат қўлланганида иситма, гематурия, кристаллурия,  тахикардия, токсик гепатит, лейкопения, агранулоцитоз.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади, меъдани 20% ли натрий гидрокарбонати билан ювиш. Фаоллаштирилган кўмир суспензияси ёки бошқа энтеросорбентлар, жадаллаштирилган диурез, гемодиализ.

Чиқарилиш   шакли

Таблеткалар 0,3 г,  0,5 г дан. № 6, № 10 (контур-уяли, контур-уясиз ўрамлар).

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда,  250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

С.Қ.Исломбеков номидаги «Ўзкимёфарм» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 78-256-60-59