Никотин кислотаси

image product

Препаратнинг савдо номи: Никотин кислотаси

Таъсир этувчи модда (ХПН): никотин кислотаси

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: никотин кислотаси 10 мг.

ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар.

Код АТХ: C10AD02

Фармакологик хусусиятлари

Никотин кислотаси специфик пеллаграга қарши воситадир. Организмда никотин кислотаси кўпгина оксидланиш-қайтарилиш реакцияларининг коферменти – никотинамидадениндинуклеотид (НАД) ва никотинамидадениндинуклеотидфосфат (НАДФ) нинг ўтмишдоши ҳисобланган никотинамидга айланади, липидлар, оқсиллар, аминокислоталар, пуринлар метаболизми, тўқима нафаси, гликогенолизда иштирок этади.

РР витамини (В3 витамини)нинг танқислигини тўлдиради.

Майда қон томирлар даражасида (шу жумладан бош мияда) вазодилатация таъсир кўрсатади, микроциркуляцияни яхшилайди, кучсиз антикоагулянт таъсир кўрсатади (қоннинг фибринолитик фаоллигини оширади).

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганда организмнинг тўқималарида тез тақсимланади. Асосан жигарда, шунингдек ёғ тўқимаси ва буйракларда тўпланади. Жигарда никотин кислотаси водородни ташувчи ва оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини амалга оширувчи простетик ферментлар гуруҳи ҳисобланган НАД га тизилиб олувчи аминга айланади.

Асосий метаболитлари бўлиб, фармакологик фаолликка эга бўлмаган N-метил-2-пиридон-3-карбоксамид ва  N-метил-2-пиридон-5-карбоксамид ҳисобланади.

Ярим чиқарилиш даври – 45 минут.

Организмдан буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда ва метаболитлари шаклида чиқарилади. Буйрак клиренси қон плазмасидаги никотин кислотасининг миқдорига боғлиқ ва плазмада унинг концентрацияси юқори бўлганида пасайиши мумкин.

Қўлланилиши

РР авитаминози (пеллагра).

Мажмуавий даволаш таркибида: қўл-оёқларнинг томирларни облитерацияловчи касалликлари (облитерацияловчи эндартериит, Рейно касаллиги), қўл-оёқларнинг қон томирлари, ўт ва сийдик чиқариш йўлларининг спазмлари, юз нерви невритида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Пеллаграда катталарга парентерал (вена ичига, мушак ичига ёки тери остига) суткада 1-2 марта 1 мл дан 1% (10 мг) эритма 10-15 кун давомида буюрилади.

Бошқа кўрсатмаларда - кунига 1-2 марта 10 мг дан, 10-15 кун давомида буюрилади.       

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (тери тошмаси, тери қичишиши, стридороз нафас) бўлиши мумкин. Парестезиялар, бош айланиши, бош терисига қон “оқиб келиш” ҳисси, юз териси ва тананинг юқори қисми гиперемияси, ортостатик гипотензия, иссиқлик ҳисси, бош оғриғи. Одатда кўрсатилган самаралар мустақил ўтиб кетади.

Вена ичига тез юборишда: коллапс кузатилиши мумкин.

Тери ости ва мушак ичига қилинган инъекциялар оғриқли.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик;
  • подагра;
  • гиперурикемия;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Вена ичига юбориш учун (қўшимча): яққол артериал гипертензия, атеросклерозда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: геморрагиялар, глаукома, жигар етишмовчилиги, артериал гипотензия.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Сульфонилмочевина препаратлари билан бирга қўлланганда қонда глюкоза миқдорини ошириши мумкин. Ловастатин билан юборилганда миопатия ривожланиши хавфи ортади. Гипотензив воситалар, антикоагулянтлар ва ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

Автомобилни бошқариш ва диққатни жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсири.

Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига препаратни нохуш таъсири ҳақида хабар берилмаган. Аммо, препарат бош айланишини чақириши мумкинлиги сабабли ушбу фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош ва тананинг юқори қисмига қон “оқиб келиши”, тери қичишиши.

Даволаш: симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 1%, 1 мл дан ампулаларда.

10 ампула қўлланилишига доир йўриқномаси, ҳамда ампулани очиш учун аррачаси билан.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Ишлаб чиқарувчи:

С.Қ.Исломбеков номидаги «Ўзкимёфарм» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 78-256-60-59.