Аналгин

image product

Препаратнинг савдо номи: Анальгин

Таъсир этувчи модда (ХПН): метамизол натрий  

Дори шакли: таблетка

Таркиби

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: анальгин – 0,5 г

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарат 1-сувли  ёки стеарин кислотаси ёки магний стеарати 1-сувли.

Таърифи: оқ ёки бироз сарғиш рангли таблеткалар

Фармакотерапевтик гуруҳи:  Анальгетик-антипиретик.

АТХ коди: N02BB02

Фармакологик хусусиятлари

Оғриқни  қолдирувчи, ҳароратни туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсир қилади. Таъсир  механизми ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ни носелектив ингибиция қилиниши туфайли простагландинлар, ҳамда оғриқ  чақирувчи эндоген субстанциялар (эндопраксидлар, брадикининлар ва бошқалар) синтезини сусайтириши билан боғлиқ.

Бундан ташқари, препарат оғриқ импульсларини ўтишига тўсқинлик қилади ва таламус даражасида оғриқни сезиш поғонасини оширади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин препарат меъда-ичак йўлида гидролизланади, сўнгра абсорбцияланади ва жигарда  метаболизмга учрайди. Плазмада самарали концентрациясига 20-40 минутдан кейин эришилади, максимал концентрацияга эса қабул қилгандан 2 соатдан кейин эришилади.

Қўлланилиши

Кучсиз ва ўртача кучга эга бўлган турли сабабли оғриқ синдромлари (невралгия, миалгия, жароҳатлардан кейинги оғриқ, бош оғриғи, тиш оғриғи, меналгиялар), инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги иситмада қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади.

Катталарга 0,25-0,5 г дан суткада 2-3 марта буюрилади.  Максимал дозалари: бир марталик  – 1 г, суткалик – 3 г ташкил қилади.

Болалар учун бир марталик доза ёшига боғлиқ бўлиб, 6-7 ёшли болалар учун – 0,125 г (чорак таблетка); 8-14 ёшли болалар учун – 0,25 г (ярим таблетка) ташкил қилади; суткада 2-3 марта буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (тери тошмалари, Квинке шиши, камдан кам ҳолларда  – анафилактик шок); узоқ вақт қўлланилганда лейкопения бўлиши мумкин, камдан кам ҳолларда - агранулоцитоз, тромбоцитопения.

Юрак - қон томир тизими томонидан: юқори сезувчанлик реакциясини дарҳол бўладиган тури билан боғлиқ бўлмаган,  артериал  босимини кескин тушиб кетиши.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: олигурия, анурия, протеинурия билан намоён бўладиган буйрак фаолиятини ўтувчан бузилишлари. 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига, пиразолон ҳосилаларига ўта юқори сезувчанлик. Периферик қон таркибининг ўзгаришлари: агранулоцитоз, лейкопения.

Қон касалликлари: ҳар қандай этиологияли анемия, цитостатик ёки инфекцион нейтропения.

Ҳомиладорлик, эмизиш даври.

Жигар ва буйрак фаолиятини (порфирин алмашинувининг) яққол ўзгаришлари.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг туғма етишмовчилиги.

Бронхиал астма.

Ўткир жарроҳлик патологиясига шубҳа.

6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Этанол – этанолнинг самарасини кучайтиради.

Хлорпромазин ёки фенотиазиннинг бошқа ҳосилалари – бир вақтда қўллаш яққол гипотермия ривожланишига олиб келиши мумкин.

Рентгеноконтраст моддалар, коллоид қон ўрнини босувчилар ва пенициллинни – анальгин билан даволаш вақтида қўллаш мумкин эмас.

Циклоспорин - бир вақтда буюрилганида циклоспориннинг қондаги концентрацияси камаяди.

Перорал гипогликемик дори воситалари, билвосита антикоагулянтлар, глюкокортикостероидлар ва индометацин – анальгин оқсил боғидан сиқиб чиқариб, уларнинг фаоллигини оширади.

Фенилбутазон, барбитуратлар ва бошқа гепатоиндукторлар бир вақтда буюрилганида анальгиннинг самарасини камайтиради.

Нонаркотик анальгетиклар, трициклик антидепрессантлар, контрацептив гормонал дори воситалари ва аллопуринол – анальгинни бу препаратлар билан бирга қўллаш, унинг заҳарлилигини кучайишига олиб келиши мумкин.

Седатив воситалар ва транквилизаторлар (сибазон, триоксазин, валокордин) – Анальгин-Дарницанинг оғриқни қолдирувчи таъсирини кучайтиради.

Тиамазол ва сарколизин – лейкопенияни ривожланиш хавфини оширади.

Кодеин, Н2-гистаминоблокаторлар ва пропранолол – анальгиннинг самарасини кучайтиради.

Препарат сульфаниламидли қандни пасайтирувчи препаратлар (гипогликемик таъсири кучаяди) ва диуретиклар (фуросемид) билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Махсус  кўрсатмалар

Болаларда қўлланганида доимий шифокор назорати ўтказилиши лозим.

Периферик қоннинг сифат ва миқдорий таркибини  назорат қилиш лозим. Тана ҳароратини сабабсиз ошиши, этни увишиши, томоқ оғриқлари, ютишни қийинлашиши, стоматит аниқланганда, вагинит ёки проктит ривожланганида препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

Қоринда ўткир оғриқни йўқотиш учун (сабаби аниқлангунича) препаратни қўллаш мумкин эмас.

Буйрак касалликларида (пиелонефрит, гломерулонефрит), аллергик касалликларда ва узоқ муддатли алкоголли анамнезда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Анальгин қўлланганида метаболитини ажралиб чиқиши туфайли сийдик қизил рангга бўялиши мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас, даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.

Болалар. Препарат 12 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, олигурия, анурия, гипотермия, артериал босимни пасайиши, тахикардия, ҳансираш, қулоқларда шовқин, уйқучанлик, ҳолсизлик, алаҳсираш, онгни бузилиши, ўткир агранулоцитоз, ўткир буйрак ёки жигар етишмовчилиги, геморрагик синдром, тиришишлар, нафас мушакларининг фалажи ривожланиши мумкин.

Даволаш: қусишни чақириш, меъдани зонд ёрдамида ювиш, тузли сурги воситалари, фаоллаштирилган кўмирни буюриш керак, жадаллаштирилган диурезни, оғир ҳолларда эса – гемодиализни ўтказиш мумкин.

Чиқарилиш   шакли

Таблеткалар 0,5 г дан.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан  бериш  тартиби

Рецептсиз.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Ишлаб чиқарувчи:

С.Қ.Исломбеков номидаги  «Ўзкимёфарм» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 78-256-60-59