Аскорбин кислотаси

image product

Препаратнинг савдо номи:  Аскорбин кислотаси

Таъсир этувчи модда (ХПН): аскорбин кислотаси.

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: аскорбин кислотаси – 50,0 мг.

ёрдамчи моддалар: натрий гидрокарбонати, сувсиз натрий сульфити, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: витамин препарати.

Код АТХ:  A11G0A1

Фармакологик хусусиятлари

С витамини биологик оксидланиш ва қайтарилиш жараёнларида иштирок этади. У ҳужайра ичидаги асосий модда проколлаген ва коллагенни синтези ва бир маромда ушлаб туриш учун асосий компонент ҳисобланади. Организмда С витамини дегидроаскорбин кислотасига оксидланади ва тирозин, фенилаланин, норадреналин метаболизмига ва баъзи фермент тизимларига таъсир қилади; у шунингдек фолат кислотасини фолин кислотасига айланишига, углеводлар метаболизмига, организмнинг инфекцияларга резистентлиги, ҳужайралар нафаси, липидлар, протеинлар, карнитинлар, стероидлар синтезига, иммун функциясига таъсир қилади.

Фармакокинетикаси

С витамини тана тўқималарида кенг тарқалади ва жигарда метаболизмга учрайди. С витамини ва унинг метаболитлари сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

С витаминининг танқислигини олдини олиш ва даволаш.

Темир препаратлари билан бирга темир танқислиги анемиясида ёрдамчи восита сифатида ва идиопатик метгемоглобинемияни даволашда қўлланади.

Препаратни, шунингдек инфекцион касалликлар ва интоксикацияларда, жигар касалликлари, жароҳат ва суяк синишларини секин битиши, дистрофиялар; юқори жисмоний функциясида, ақлий зўриқишда, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига, вена ичига (секин).

Катта ёшдагиларга суткада 100 мг дан 500 мг гача (2-10 мл 5% эритма), цинга касаллигини даволаш учун - суткада 1000 мг гача.

Болаларга  - суткада 100 мг дан 300 мг гача (2-6 мл 5% эритма), цинга  касаллигини даволаш учун - суткада 500 мг гача (10 мл 5% эритма).

Даволаш давомийллиги касаллик хусусиятига ва кечишига боғлиқ.

Ножўя таъсирлари

С витаминининг юқори дозалари диарея ва сийдикни кислотали муҳитга ўтишида тошлар ҳосил бўлиши билан оксалат ва уратларни чўкмага тушишини чақириши мумкин.

Мушак ичига юборилган жойда вақтинчалик енгил оғриқ.

Вена ичига тез инъекцияси вақтинчалик холсизлик ёки бош айланишини чақириши мумкин.

С витаминини кунига 2-3 г дан ортиқ узоқ муддат истеъмол қилишдан кейин цинга симптомлари пайдо бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аскорбин кислотасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қонда бензилпенициллин ва тетрациклинларнинг концентрациясини оширади; 1 г/сут дозада этинилэстрадиолни биокираолишлигини оширади (шу жумладан, перорал контрацептив таркибига кирувчи этинилэстрадиолни). 

Гепарин ва билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Ацетилсалицил кислота билан бир вақтда қўлланганида аскорбин кислотанинг сийдик билан чиқарилиши кўпаяди ва ацетилсалицил кислотанинг чиқарилиши камаяди.

Қисқа муддат таъсир этувчи салицилат ва сульфаниламидлар билан даволашда кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади, буйраклар орқали кислоталар чиқарилишини сустлаштиради, ишқорий реакцияли дори воситалари чиқарилишини кўпайтиради (шу жумладан алкалоидларни), қонда перорал контрацептивларни концентрациясини пасайтиради.

Этанолнинг умумий клиренсини оширади, у эса, ўз навбатида, организмда аскорбин кислотасининг концентрациясини пасайтиради.

Хинолин қатори дори воситалари, кальций препаратлари, салицилатлар, глюкокортикостероидлар узоқ вақт қўлланганда аскорбин кислотасининг заҳираларини камайтиради.

Изопреналин билан бир вақтда қўлланганида унинг хронотроп таъсирини сусайтиради.

Узоқ вақт ёки юқори дозаларда қўлланганида дисульфирам ва этанолнинг ўзаро таъсирига тўсқинлик қилиши мумкин.

Юқори дозаларда буйраклар орқали мексилетин чиқарилишини оширади.

Барбитуратлар  ва  примидон  аскорбин кислотанинг сийдик билан чиқарилишини оширади.

Антипсихотик дори воситаларининг (нейролептиклар) – фенотиазин унумларининг терапевтик таъсирини, амфетамин ва трициклик антидепрессантларнинг канал реабсорбциясини пасайтиради.

Аминофиллин, блеомицин, цефазолин, цефапирин, хлордиазепоксид, эстроген, декстран, доксапрам, эритромицин, метициллин, нафциллин, бензилпенициллин, варфарин дори воситалари фармацевтик номутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Қонни юқори ивиши, тромбофлебит ва тромбозларга мойиллик, подагра, шунингдек қандли диабети бўлган беморларга С витаминининг юқори дозаларини буюриш мумкин эмас. С витаминининг юқори дозаларини узоқ муддат қўллаганда меъда ости безининг инсуляр аппаратининг функцияси сусайиши мумкин, шунинг учун даволаш жараёнида меъда ости безининг функциясини мунтазам назорат қилиш керак. Аскорбин кислотасининг кортикостероид гормонларни ҳосил бўлишига рағбатлантирувчи таъсири сабабли, юқори дозалар билан даволашда буйрак функцияси ва артериал босимни назорат қилиш керак.

Аскорбин кислотаси кимёвий қайтарувчи модда сифатида турли лаборатор синамалар: қонда глюкоза, билирубин миқдори, жигар трансаминазалари фаоллиги, лактат дегидрогеназанинг натижаларини ўзгартириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида аскорбин кислотасининг юқори дозалари юбориш янги туғилган чақалоқларда цинга пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

С витамини она сути билан ажралади, аммо препаратни нормал дозада ҳар куни истеъмол қилган ҳолларда ҳеч қандай муаммо туғилмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини таъсирланиши (кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши), сийдик тошларини ҳосил бўлиши, рух, мис алмашинувини бузилиши, марказий нерв тизими қўзғалувчанлигини ошиши, уйқуни бузилиши, микроангиопатиялар ривожланиши мумкин.

Чиқарилиш   шакли

Инъекция учун эритма 5%, 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар  ололмайдиган жойда сақлансин

Яроқлилик муддати

1 йил.

Яроқлилик  муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Ишлаб чиқарувчи:

С.Қ.Исломбеков номидаги “O’zkimyofarm” АЖ ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси, 23 уй, тел: 256-60-59

Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

С.Қ.Исломбеков номидаги “O’zkimyofarm” АЖ ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси, 23 уй, тел: 78-256-60-59