Диазолин

image product

Препаратнинг савдо номи: Диазолин

Таъсир қилувчи модда  (ХПН): мебгидролин

Дори шакли: таблетка.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: диазолин – 0,1 г;

ёрдамчи моддалар: сут қанди, қанд упаси, картошка крахмали, кальций стеарат ёки магний стеарати ёки стеарат кислотаси, тиббий қуйи молекуляр поливинилпирролидон.

Таърифи: оқ ёки бироз сарғиш рангли ясси юзали, рискали ва фаскали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аллергияга қарши  воситалар.

ATХ коди: R06A X15

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси  

Диазолин  антигистамин препаратларга мансуб, гистамин  Hl-рецепторларининг блокатори ҳисобланади. Диазолин  бронхлар, ичакнинг силлиқ мушакларига нисбатан гистаминнинг  спазмоген самарасини, шунингдек томирларни ўтказувчанлигига унинг таъсирини сусайтиради. Биринчи авлод антигистамин препаратларидан (димедрол, супрастин) фарқли равишда,  камроқ  седатив ва уйқу чақирувчи самараларга эга.

Яққоллиги сустроқ намоён бўлган  М-холинорецепторларни блокловчи ва  оғриқ қолдирувчи хусусиятларга эга.

Фармакокинетикаси  

Овқат ҳазм қилиш йўлларидан тез сўрилади. Биокираолишлиги тахминан  40-60% орасида. Терапевтик самараси 15-30 минутдан кейин ривожланади, максимал таъсири 1-2 соатдан кейин кузатилади. Самарасининг давомийлиги икки суткага етиши мумкин. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали деярли ўтмайди, жигарда метиллизация йўли билан метаболизмга учрайди, жигар  ферментларини индуция қилади, организмдан буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Мавсумий ва аллергик ринит, поллинозлар, эшакеми, овқатга ва дориларга аллергия, ҳашаротлар чаққандан кейинги терини реакцияси, тери қичиши билан кечувчи дерматозлар (экзема, нейродермит) олдини олиш ва даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, катталар ва 3 ёшдан катта болаларга буюрилади.

Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга кунига 100-200 мгдан 1-2 марта буюрилади. Бир марталик энг юқори доза – 300 мг ни, энг юқори суткалик доза – 600 мг ни ташкил қилади.

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – суткада  1-3 марта 25 мг дан,  7 ёшдан  12 ёшгача  – суткада 1–3 марта 50 мг дан буюрилади.

Даволаш давомийлиги клиник самараси ва препарат ўзлаштирилишига қараб шифокор томонидан белгиланади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диазолин меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватларини таъсирлаши мумкин, бу баъзан диспептик кўринишлар (жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ) билан намоён бўлади.

Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, парестезиялар, кучли толиқиш, уйқучанлик, кўришни ноаниқлиги, реакциялар тезлигини секинлашиши.

Бошқалар:  оғизни қуриши, сийишни бузилиши, аллергик реакциялар. Жуда  кам ҳолларда  гранулоцитопения ва агранулоцитоз ривожланиши мумкин.

Баъзан болаларда  парадоксал реакциялар: юқори қўзғалувчанлик, тремор, уйқуни бузилиши, таъсирчанлик  кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги зўрайиш даври, меъда-ичак йўлларининг яллиғланиш касалликлари,  пилоростенозда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Диазолин уйқу воситалари, седатив ва марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайтирувчи бошқа препаратларнинг, шунингдек алкоголнинг таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Диазолин препаратини оғир даражали жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан буюрилади.  Препаратни ёпиқ бурчакли глаукома, тутқаноқ, юрак ритми бузилишларида,  простата безининг  гипетрофиясида  буюриш тавсия этилмайди.

Диазолин билан даволаш вақтида  алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

 Ҳомиладорлик ва эмизиш  даврида препаратни  она учун кутилаётган фойда ҳомила/бола учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Болалар

 Препарат  3 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири

Препаратни қўллашда автотранспортни бошқариш ҳамда диққатни жамлашни талаб қиладиган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат дозаси ошириб юборилганида йўриқномани тегишли бўлимида таърифланган ножўя реакцияларни ривожланиш хавфи ошади. Бундай ҳолатда препарат бекор қилинади, симптоматик даволаш ўтказилади, заруратга кўра умумий детоксикация чоралари кўрилади (меъдани ювиш, жадаллаштирилган диурез). 

Чиқарилиш  шакли

Таблеткалар 0,1 г дан №20, №30, №40, №50 (банкалар),

№6, №10 (контур уяли/уясиз ўрамлар).

Сақлаш шароитлари

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

Яроқлилик муддати

2 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб  чиқарувчи:

С.Қ.Исломбеков номидаги “Ўзкимёфарм” АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси, 23. Тел. 78-256-60-59