Табиий феррофитат

image product

“Табиий АскоФитат” БФҚ таркиби:

Хусусиятлари: Табиий фитат. Асосан,  инозитгексафосфат кислотасининг калийли ва магнийли тузларининг аралашмасидан иборат фосфорнинг органик препаратидир.

 Ушбу аралашма ғалла, дуккакли экинларда, ёғ олинадиган ўсимликларни уруғлари, чанги, туганаклари, ёнғоқларида мавжуд бўлиб, кўпгина метаболик жараёнлар, шу жумладан кальций-фосфор ва ион балансини нормаллаштиришда мувофиқлаштирувчи хусусиятини намоён қилиши билан эътиборга лойиқ, шунингдек экзоген антиоксидант ҳам.

Аскорбин кислотаси (С витамини) - антиоксидант. Оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини мувофиқлаштиради, коллаген ва проколлаген синтезида, фолий кислотаси ва темир моддаси  алмашинувида, шунингдек стероид гормонлар ва катехоламинлар синтезида қатнашади. Аскорбин кислотаси, шунингдек, қон ивувчанлигини тартибга солади, капиллярлар ўтказувчанлигини нормаллаштиради, қон яратилиши учун зарур бўлиб, яллиғланишга ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади.

 Қўлланилиши. Биологик фаол моддалар манбаи бўлиб, метаболик жараёнларни яхшилаш учун озиқланиш етарли бўлмаганда, неврастения, жинсий заифлик,  дистрофия, рахит, остеомаляция, анемияда, шунингдек жароҳатларни битирувчи, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши восита сифатида қўлланади.

Қўшимча озуқа ва биологик фаол компонентлар манбаи сифатида фойдаланиш  тавсия қилинади.

Қўллаш усули:

Ичга қабул қилинади. 0,275 г дан кунига 3 марта,  6-8 ҳафта давомида.

Эмизикли гўдакларга  0,06-0,12 г дан;

2-5 ёшлиларга 0,12-0,24 г дан;

5-14 ёшлиларга 0,24-0,275 г дан кунига 2 марта.

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган. Ножўя таъсирлар юзага келганда қўллашни тўхтатиш ҳамда шифокорга мурожаат қилиш лозим.  

Махсус кўрсатма: Дори эмас!

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Аниқланмаган.  

Чиқарилиш шакли: 0,275 г ли таблетка.

Сақлаш шароитлари

Қуруқ, салқин жойда  250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз берилади.

Қадоқлаш шакли: таблетка шаклидаги  маҳсулот  20, 30, 40, 50 та дан банкаларга ёки 6, 10, 20, 30, 40, 40 (10х4) та дан  контур уяли қадоқларга жойлаштирилади.

Яроқлилик муддати: 3 йил.

Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.