Димедрол

image product

Препаратнинг савдо номи: Димедрол

Таъсир этувчи модда (ХПН): дифенилгидрамин

Дори шакли: таблетка

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: димедрол (дифенилгидрамин) – 0,05 г;

ёрдамчи моддалар: оқ қанд   ёки оқ қанд  кукуни, картошка крахмали, кальций стеарат ёки магний стеарат ёки стеарин кислотаси.

Таърифи: оқ рангли, текис юзали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аллергияга қарши  восита.

Код АТХ: R06AА02

Фармакологик хусусиятлари

Димедрол гистамин Н1-рецепторларини блокловчи гистаминга қарши препаратлар гуруҳининг асосий вакилларидан биридир. Организмнинг гистаминга бўлган реакциясини пасайтиради, гистамин чақирган силлиқ мушаклар спазмини бартараф қилади, капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради, гистамин чақирган тўқималар шишлари ривожланишини олдини олади, гистаминнинг гипотензив таъсирини камайтиради, аллергик реакциялар ривожланишини олдини олади ва ўтишини енгиллаштиради. Димедрол седатив таъсир кўрсатади,  ганглияларда нерв қўзғалишини ўтказилишини тормозлайди, марказий холинолитик, яллиғланишга қарши ва бошқа хусусиятларга ҳам эга. Димедрол маҳаллий анестезияловчи таъсир кўрсатади,  силлиқ мушакларни бўшаштиради, ўртача вегетатив тугунлар холинорецепторларини блоклайдиган таъсир кўрсатади,  уйқу чақирувчи самарага эга ва ўртача  қайт қилишга қарши таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Препарат энтерал ва парентерал юборилганда яхши сўрилади. Таъсир кўрсатиш давомийлиги 4-6 соат.

Қўлланилиши

Димедрол эшакем, пичан иситмаси, зардоб касаллиги, геморрагик васкулит (капилляротоксикоз), вазомотор ринит, ангионевротик шиш, қичима дерматозлар, ўткир иридоциклит, аллергик конъюнктивит ва турли дори воситаларни қабул қилиш оқибатидаги бошқа аллергик асоратлар, нурланиш касаллигини даволашда қўлланилади. Бронхиал астмани даволашла фаоллиги кам бўлиб, димедрол эфедрин, эуфиллин ва бошқа воситалар билан буюрилиши мумкин. Баъзан меъда яраси ва гиперацид гастритда, қон ва қон ўрнини босувчи суюқликларни қуйишдаги, фермент препаратлари ва бошқа препаратлар реакцияларини камайтиришда қўлланади. Димедрол хорея, денгиз ва ҳаво касалликлари, ҳомиладорларни қусиши, Меньер синдромини даволашда, ҳамда тинчлантирувчи ва уйқуни чақирувчи восита сифатида – мустақил ва бошқа уйқуни чақирувчи воситалар билан биргаликда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилинади. Катталарга бир кунда 0,03-0,05 г-дан 1-3 марта буюрилади. Даволаниш курси 10-15 кун.

1 ёшга тўлмаган болаларга 0,002-0,005 г-дан;

2 ёшдан 5 ёшгача– 0,005-0,015 г-дан;

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга  – 0,015-0,03 г-дан бир марталик қабул учун буюрилади.

Катталарга буюриладиган энг юқори доза: бир марталик 0,1 г, суткалик 0,25 г.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: эшакеми, фотосезувчанлик, тери тошмаси, қичишиш, анафилактик шок.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқучанлик, асабийлик, уйқусизлик, эйфория, умумий кучсизлик, чарчоқлик, седатив таъсири, диққатни пасайиши, бош оғриғи, ҳаракатлар координациясини бузилиши, безовталик, юқори қўзғалувчанлик (айниқса болаларда), таъсирчанлик, онгни чалкашиши, тремор, неврит, тиришишлар, парестезия, кўришнинг бузилиши, диплопия, ўткир лабиринтит, қулоқларда шовқин, тутқаноқсимон хуружни қўзғатиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизнинг қуриши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қисқа муддатли увишиши, анорексия, диарея, қабзият, кўнгил айниши,  эпигастрал дистресс, қусиш.

Нафас тизими томонидан: оғиз бўшлиғи, бурун, бронхларнинг (балғамнинг қовушқоқлигини ошиши) шиллиқ қаватининг  қуруқлиги, кўкрак қафасида сиқилиш.

Қон яратиш аъзолари томонидан: гемолитик анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз.

Юрак-томир тизими томонидан: гипотензия, юрак уриши, тахикардия, экстрасистолия.

Сийдик чиқариш тизими томонидан:  сийишнинг бузилиши.

Бошқалар: кўп терлаш, этни увишиши, фотосенсибилизация.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Глаукома, простата безининг гиперплазияси, стенозловчи меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги, қовуқ бўйнининг стенози, препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: димедрол билан даволаниш вақтида ультрабинафша нурланиш ва этанолни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Шифокорга бу препаратни қўллаш ҳақида маълумот бериш керак: қусишга қарши таъсири аппендицитнинг диагностикасини ва бошқа дори воситаларининг дозасини  ошириб юборилиши симптомларини аниқлашни қийинлаштириши мумкин.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Этанол ва бошқа марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради.

Моноаминооксидаза ингибиторлари  димедролнинг антихолинергик фаоллигини кучайтиради.

Психостимуляторлар билан бирга буюрилганида антагонистик ўзаро таъсири кузатилади.

Заҳарланишни даволашда апоморфиннинг қустирувчи дори воситаси сифатидаги самарадорлигини пасайтиради.

М-холиноблокловчи фаолликка эга бўлган дори воситаларининг антихолинергик самараларини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик даврида ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас (бу “ҳаётий” кўрсатмалар бўйича зарур бўлган ҳоллардан ташқари).

Дори препаратини транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Даволаниш вақтида транспортни ҳайдаш ва юқори диққатни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал  хавфли фаолият турлари билан шуғулланишга йўл қўйилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: марказий нерв тизимининг сусайиши, қўзғалувчанлик (айниқса болаларда) ёки депрессияни ривожланиши, қорачиқларнинг кенгайиши, оғизнинг қуриши, меъда-ичак йўлларининг  фалажи.

Даволаш: специфик антидоти йўқ, меъдани ювиш, зарурати бўлганида – артериал босимни оширувчи дори воситалари, кислород, вена ичига плазма ўрнини босувчи суюқликларни юбориш. Эпинефрин ва аналептикларни ишлатиш мумкин эмас.

Чиқарилиш   шакли

Таблеткалар 0,05 г дан  № 20 (2х10) (контур уяли ўрамлар), № 6, № 10 (контур уясиз ўрамлар).

Сақлаш  шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Ишлаб чиқарувчи:

Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

С.Қ.Исломбеков номидаги  «Ўзкимёфарм» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўчаси, 23-уй, тел.: 78-256-60-59