Жағ-жағ

image product

Препаратнинг савдо номи: Жағ-жағ

Таъсир этувчи модда (ХПН):  Capsella Bursa pastoris

Дори шакли: суюқ экстракт.

Таркиби:

Жағ-жағ ўти   – 1000 г, тиббий этил спирти  70%.

Таърифи: яшил-қўнғир рангли, ўзига хос ҳидли ва тахир таъмли тиниқ эритма. Фармакотерапевтик  гуруҳи: Бачадонни қисқаришини кучайтирувчи восита.

Фармакологик  хусусиятлари

Табиий қон тўхтатувчи восита. Бачадон мускулларини қисқартириш таъсирига эга.

Қўлланилиши

Бачадон атонияси ва қон кетишида (туғишдан ва абортдан кейинги бачадон субинволюциясида, бачадон фибромиомасида ва бачадондан функционал (яллиғланиш характеридаги) қон кетишларда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

20-25 томчидан кунига  2-3 маҳал қабул қилинади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Узоқ муддат қўлланилганида қон ивувчанлиги ортиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ҳомиладорлик.

Эҳтиёткорлик билан: қон ивувчанлигининг  юқорилиги, тромбоэмболиялар

 (анамнезда), лактация даври.

 Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Суюқ экстракт флаконларда 20, 25, 40, 50 мл дан.

Сақлаш шароитлари

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20°C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

С.Қ.Исломбеков  номидаги «O’zkimyofarm» АЖ,

Ўзбекистон  Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 78-256-60-59