Лоперамид-IS

image product

Препаратнинг савдо номи: Лоперамид

Таъсир этувчи модда (ХПН): лоперамид гидрохлориди

Дори шакли: таблеткалар.

Бир дона таблетка таркиби:

фаол модда: лоперамид гидрохлориди – 2 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, поливинилпирролидон, стеарин кислотаси.

Таърифи: оқ рангли, икки томони қавариқ таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: диареяга қарши восита.

Код АТХ: А07DА03

Фармакологик хоссалари

Лоперамид ичак деворининг опиоид рецепторлари билан боғланади (гуанин-нуклеотидлар орқали холинергик ва адренергик нейронларини стимуляциялайдм), ичакнинг силлиқ мускулларини тонус ва моторикасини камайтиради, суюқликлар ажралишини ва электролитларни чиқиндилар билан чиқишини камайтиради. Анал  сфинктер тонусини оширади, дефекация чақируви, аҳлат массасини ушланиб туришига ёрдам беради.  

Тез таъсир кўрсатади ва 4-6 соат давом этади.

Қўлланилиши

Ўткир ва сурункали диарея симптоматик даволашда (келиб чиқиши: аллергик, эмоционал, дори қабули, нурланиш; овқатланиш жараёни ва овқат таркибининг сифати ўзгарганда, метаболизм ва овқатнинг сўрилиш жараёнидаги бузилишлар; келиб чиқиши  инфекцион табиатли бўлган диареяларда ёрдамчи восита сифатида) да қўлланилади.

Илеостомаси бўлган пациентларнинг стулини  бошқариш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга: чайнамасдан, сув билан ичилади. Катталарга ўткир ва сурункали диареяда биринчи куни 2 таблеткадан (4 мг), сўнг 1 таблеткадан (2 мг) ҳар бир дефекация актидаги ич кетганда буюрилади. Максимал суткалик доза - 8  таблетка (16 мг).

6 ёшдан катта болаларга ўткир диареяда 1 таблеткадан (2 мг) ҳар бир дефекация актидаги ич кетганда буюрилади.  Максимал суткалик доза - 3 таблетка (6 мг).

Даволаниш муддати 7- 20 кун. Ич кетиши нормаллашганда ёки тўхтаганда 12 соатдан сўнг лоперамидни қабулини тўхтатиш керак.

Ножўя таъсири

Қориндаги дискомфорт, метеоризм, гастралгия, оғизни қуриб қолиши, аллергик реакциялар (тери тошмалари), ичак оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, бош оғриғи, уйқучанлик ёки уйқусизлик, бош айланиши, сийдикни ушланиб қолиши, ичакнинг ўтказа олмаслик ҳолати.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга  юқори сезувчанлик, лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки  глюкозо-галактоза мальабсорбция танқислиги, дивертикулез, ичак тутилиши, ярали колит зўрайиш босқичи, ўткир сохта мембраноз энтероколит фонидаги диарея, монотерапия кўринишида - дизентерия ва бошқа меъда-ичак йўли инфекцион касаллиги; ҳомиладорлик (I триместр), лактация даврида қўллаш мумкин эмас, лоперамид таблеткалари 6 ёшдан кичик болаларга буюрилмайди.

Эҳтиёткорлик билан жигар етишмовчилиги.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтнинг ўзида лоперамид ва опиоид анальгетикларни ёки колестираминни қабул қилиниши оғир ич қотиш хавфини келтириб чиқаради.

Бир  вақтнинг ўзида ко-тримоксазол, ритонавир билан лоперамидни қабул қилинганда препаратнинг биокираолишлигини оширади, “биринчи ўтишда”ги жигар орқали метаболизмининг ингибиция бўлишига олиб келади.

Махсус  кўрсатмалар

Лоперамидни жигар дисфункцияси бўлган пациентлар алоҳида эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари лозим, препарат жигарда метаболизмга учрайди. Жигар дисфункцияси дори таъсирида Марказий нерв тизими токсик жароҳати белгилари бўлган пациентлар алоҳида назорат керак бўлади.

Лоперамидга ўхшаган дори воситалари, ичакнинг ўтказувчанлигини камайтириш ва токсик мегаколонни келтириб чиқариши мумкин. Агар қорин дам бўлиши ёки шунга ўхшаш белгилар кузатилса даволаниш зудлик билан тўхтатилиши керак. 2 сутка давомидан Лоперамидни қабул қилинганида ҳеч қандай натижа олинмаса ташхис  аниқлаштирилиш ва диареяни инфекцион келиб чиқиш ўчоқлари бартараф этилиши лозим. 6 ёшдан кичик болаларга лоперамидни капсула ёки таблетка шаклларини буюриш тавсия этилмайди.

Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқариш вақтида эҳтиёткорлик ва бошқа турдаги потенциал хавфли мавжуд бўлган, юқори концентрацияли эътиборни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этадиган ишлар билан шуғулланиш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик даврида қўллаш

Ҳомиладорликни II ва III триместрларида лоперамидни онани даволашдаги кутилаётган фойда ҳомила ҳаёти учун потенциал хавф туғдирмаганда  қўлланилади.

Дозанинг ошириб юборилиши

Симптомлари: марказий нерв тизимини сусайиши (ступор, координациянинг бузилиши, уйқучанлик, миоз, мушак гипертонияси, нафас қийинлашуви), ичакнинг  ўтказа олмаслик ҳолати.

Даволаш: антидот - налоксон; лоперамиднинг налоксонга қараганда таъсир муддати узоқроқ бўлганлиги сабабли   қайта қабул қилиниши  мумкин. Симптоматик даволаш: фаоллаштирилган кўмир, ичакни ювиш, ўпканинг сунъий вентиляцияси.

Камида 48 соат мобайнида тиббий назорат остида бўлиш лозим.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 2 г дан №10 (1х10), №20 (2х10)  (контур уяли ўрамлар); №6, №10 (контур уясиз ўрамлар)

Сақлаш шароитлари

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақланади.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик  муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

Дорихоналардан  бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

С.Қ.Исломбеков номидаги «Ўзкимёфарм» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 78-256-60-59