Қалампир настойкаси

image product

Препаратнинг савдо номи: Аччиқ қалампир настойкаси.

Таъсир этувчи моддалар (МНН):  capsicum annius

Дори шакли: настойка

Таркиби:

тўғралган аччиқ қалампир меваси  – 100 г,

 90% ли этил спирти – 1 л гача.

Таърифи: қизғиш-сарғиш рангли, аччиқ таъмли тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик  гуруҳи: Маҳаллий қитиқловчи  восита.

Фармакологик  хусусиятлари

Қалампир мевалари  таркибидаги  капсаицин моддаси сабабли аччиқ  бўлиб, ушбу модда  шиллиқ парда ва теридаги нерв охирларини қўзғатиб, таъсирлантиради. Аччиқ қалампир настойкаси таркибида  0,1 дан  1% гача капсаицин сақлайди, қитиқловчи ва чалғитувчи таъсирга эга.

Қўлланилиши

Невралгиялар, радикулитлар, миозитлар, люмбоишиалгия  ва бошқаларда қитиқлайдиган ва чалғитадиган восита тариқасида сиртга ишлатилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга,  суриб ийланади.

Ножўя таъсирлари

Тери ачишиши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ўта юқори сезувчанликда қўлланилмайди.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни кўзга тушишидан сақланиш лозим, кўзга тушган ҳолда эса - тезда илиқ сув билан ювиб ташлаш керак.

Чиқарилиш шакли

Флаконларда  25 мл, 30 мл, 40 мл, 50 мл  ёки 100 мл дан.

Сақлаш шароитлари

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар  ололмайдиган жойда сақлансин

Яроқлилик муддати

4 йил.

Яроқлилик  муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

С.Қ.Исломбеков  номидаги «O‘zkimyofarm» АЖ,

Ўзбекистон  Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23 уй, тел: 71 256-60-59