Сенадекцин

image product

Препаратнинг савдо номи: Сенадексин

Таъсир қилувчи моддалар  (ХПН): А ва В сеннозидлари (кальций тузлари кўринишида).

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: А ва В сеннозидлари – 70 мг;

ёрдамчи моддалар: сут қанди, маккажўхори  крахмали,  ванилин, магний стеарат ёки  кальций стеарати, нипагин,  стеарин кислотаси.

Таърифи: жигарранг  рангли доғлари бўлган, ванилин ҳидли  таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сурги воситалари.

АТХ коди: А06АВ06

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакологик таъсири антрагликозидлар (асосан А ва В сеннозидлари) ҳамда бошқа гликозидлар билан боғлиқ. Ичга қабул қилинганида сано гликозидлари меъда ва ингичка ичакдан ўзгармаган ҳолда, сўрилмасдан ўтади. Йўғон ичакда антрагликозидлар ичак бактериялари томонидан фармаколгик антрон ва антронолларга парчаланади, улар йўғон ичакнинг интрарецепторларини таъсирлайди, перистальтикани кучайтиради ва ичак бўшанишини тезлаштиради. Антрон ва антроноллар сув ва электролитларнинг сўрилишига тўсқинлик қилади, ичак бўшлиғига сувнинг диффузиясига ёрдам беради.

Осмотик самара оқибатида антрагликозидларнинг ични келтирувчи самарасига ёрдам берувчи ахлат массаларининг юмшаши ва уларнинг ҳажми ошиши юз беради.

Сурги таъсири 6-10 соатдан кейин намоён бўлади. Препарат узоқ муддат қўлланилганида организмда калий миқдори пасайиши туфайли унинг таъсирининг жадаллиги пасайиши мумкин.

Препарат пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади, кам миқдорда қатронли моддаларни сақлаши сабабли, ичакка қитиқловчи таъсир кўрсатмайди.

Сано антрагликозидларининг метаболитлари амалда сўрилмайди, асосан ахлат билан чиқарилади, қисман сийдик билан. Шунингдек, тер билан ҳам чиқарилади, кўкрак сутига ўтади.

Чамбар ичакка  танлаб таъсир кўрсатади, ичакни меъёрий фаолиятини тиклайди, препаратга ўрганиб қолиш ҳолатлари учрамайди ва овқатни ҳазм қилишга таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Препарат таъсир этувчи моддалари қисман ингичка ичакда сўрилади ва йўғон ичакда ажралиб чиқади, бир қисми  эса бактериялар таъсири натижасида айнан йўғон ичакда ажралиб чиқади. Организмдан сийдик ва аҳлат билан чиқиб кетади.

Қўлланилиши

Сурункали қабзият, ичакнинг гипо- ва атонияси, геморрой, проктит ва орқа тешик ёриқларида ичакнинг бўшалишини енгиллаштиради, диагностик ва даволаш муолажалари олдидан ичакни тозалаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, суткада бир марта, суюқлик билан бирга қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга уйқудан олдин, 12 ёшдан кичик болаларга эрталаб оч қоринга буюрилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1-2 таблеткадан буюрилади; самараси бўлмаганида доза қабулга 2-3 таблеткагача оширилади. Максимал суткалик доза – 3 таблетка.

6 дан то 12 ёшгача бўлган болаларга 1 таблеткадан буюрилади. Максимал суткалик доза – 2 таблетка.

3 дан 6 ёшгача бўлган болаларга 1/2-1  таблеткадан буюрилади. Максимал суткалик доза 1,5 таблетка.

1 дан 3 ёшгача бўлган болаларга 1/2  таблеткадан буюрилади. Максимал суткалик доза - 1 таблетка.

Юмшоқ ахлат олиш учун керак бўлган минимал дозани қўллаш керак. Доза танланганида бир дозани бир неча кун қабул қилиш керак, самараси бўлмаганида – аста-секин доза 1/2 таблеткага оширилади. Агар максимал доза қабул қилинганида уч кун давомида ич келмаса, шифокорга мурожаат қилиш лозим. Курсли қўллашда препаратни икки ҳафта қўллашдан кейин, икки ҳафтага танаффус қилиш лозим.

Узоқ муддат ёки тавсия этилганидан ортиқ дозаларда қўллаш мумкин эмас.

Доза ошириб юборилганида сув-электролит мувозанатининг бузилишига олиб келувчи диарея ривожланиши мумкин. Бу ҳолда препарат қўллашни бекор қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, кам анорексия, қорин соҳасида оғриқ, диарея, сийдик рангининг ўзгариши (қизил ёки жигарранг), аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Узоқ муддат қўлланганида электролитларни йўқотиш, асосан калий, метеоризм, альбуминурия, гематурия, ичакнинг сохта меланози, йўғон ичак атонияси, овқат ҳазм бўлиши бузилиши бўлиши мумкин.

Бундай ҳолатларда дозасини камайтириш ёки даволашни тўхтатиш лозим бўлади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Сано препаратлари ва препаратнинг бошқа компонентларига шахсий юқори сезувчанликда, метроррагияда, фалажли ичак ўтказмаслигида, ичакнинг ўткир яллиғланиш касалликларида (Крон касаллиги, ярали колит, аппендицит ва б.), перитонит, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг пептик ярасида, меъда-ичак йўлидан ва бачадондан қон кетиши ҳолатларида, қисилган чуррада, циститда, аниқланмаган генезли қорин соҳасидаги оғриқда, сув-электролит мувозанатининг оғир бузилишларида, 1 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Узоқ муддат ёки юқори дозаларда қўлланганида препарат организмда калий миқдорининг пасайиши оқибатида, юрак гликозидлари ва антиаритмик воситаларнинг самарасини кучайтиради, тетрациклиннинг сўрилишини бузади. Тиазид диуретиклар, буйрак усти  безларининг пўстлоғи гормонлари, ширинмия илдизи препаратлари билан бир вақтда қўлланганида гипокалиемия ривожланишининг хавфи ошади. Меъда-ичак йўлларидан секин сўриладиган препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни фақат агар парҳезни ўзгартириш ёки ичак ичидагисининг ҳажмини оширувчи препаратларни қўллаш билан ич келишини нормаллаштиришни иложи бўлмаган ҳолда қўллаш тавсия этилади.

Препаратни 6 ёшгача бўлган болаларда, жигар ва/ёки буйракларнинг  касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препаратни ҳомиладорларда қўллаш ножўя самараларини  (абдоминал оғриқлар, диарея) ривожланишини юқорироқ эҳтимоли билан боғлиқ. Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади, чунки препаратнинг компонентлари кўкрак сутига ўтиши ва чақалоқда суюқ ич келишини чақириши мумкин.

Препарат одатда транспорт воситаларини бошқариш ва юқори диққатни ва руҳий ва ҳаракат реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишларни бажаришга таъсир қилмайди.

Бироқ препаратга шахсий реакцияни текшириш керак. Даволаниш вақтида нордон сийдик сарғиш-жигарранг рангга, ишқорий – қизғиш рангга ўтиши мумкин, буни клиник аҳамияти йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш  шакли

Таблеткалар, 0,25 г-дан.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган  жойда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Ишлаб чиқарувчи:

С.Қ.Исломбеков номидаги «Ўзкимёфарм» АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Тарас Шевченко кўч., 23, тел: 78-256-60-59