Этил спирти 70%

image product

Препаратнинг савдо номи: Тиббий этил спирти 70%.

Таъсир қилувчи модда (ХПН): этанол                                                                        .

Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун суюқлик.

Таркиби: 

1 л эритма  қуйидагиларни сақлайди:

тиббий этил спирти 96% - 665,5 г; тозаланган сув – 334,5 г.

Таърифи: Тиниқ,  рангсиз, ўзига хос спирт ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи:   Антисептик восита.

АТХ коди: D08АХ

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўлланганида этил спирти антисептик ва таъсирловчи таъсир кўрсатади. Бунда  40%  эритма микроорганизмларнинг кўпайишини тўхтатади, 70%  эритма эса, микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятини бутунлай тўхтатади. Шу билан бирга, этил спирти бу концентрацияда патоген микрофлоранинг кўпроқ тўпланадиган эпидермиснинг чуқур қаватларига киради. Шунинг учун терини зарарсизлантириш учун 70% этил спирти эритмаси қўлланади. Этил спиртининг  таъсирловчи таъсири тери рецепторларидан рефлексларинининг пайдо бўлишига ва қўзғатилган рефлексоген соҳа билан боғлиқ бўлган аъзоларини  қон билан нормал тўлишини тикланишига олиб келади. Терининг катта юзалари  қўзғатилишида нафасни рефлектор қўзғалиши ва артериал босимни кўтарилиши, ҳамда юрак  қисқаришлари ритмини тезлашиши кузатилади. Таъсирловчи таъсирини олиш учун одатда этил спиртининг 40% эритмаси қўлланади.

Қўлланилиши

Терига  антисептик  (жарроҳнинг қўллари, операция майдони, инъекция ўрнини, терининг катта бўлмаган жароҳатлари ва шилинишлари, ўсмирлар ва бошқа турли тери ҳуснбузарлари ва шунга ўхшашларга) ишлов бериш учун, лат ейишларда, юмшоқ тўқималар ва ички аъзоларни қон билан таъминланишини нормаллаштириш учун шамоллаш касалликларида, мигренда ва бошқаларда; настойкаларни тайёрлаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Терига антисептик ишлов бериш  суюлтрилмаган препарат билан ўтказилади. Таъсирловчи  самарани олиш учун препарат дистилланган  ёки қайнатилган  сув билан 4 ҳажм препарат ва 3 ҳажм сув нисбатида суюлтирилади. Олинган 40% эритма билан баданни уқалаш ўтказилади ёки компресс учун ишлатилади. Бронхитларда ва ўпкаларни шамоллашида енгил компресс орқага ва кўкракка, мигрен ва тумовда – оёқ тагига, лат ейишда – лат еган жойга қўйилади.

Ножўя таъсирлари

Тери қопламасини шикастланишида препарат қўйилган жойда ачишиш сезилади, у бир неча минутдан  сўнг ўз-ўзидан  ўтиб кетади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Катта зарарланган тери юзасига  компрессларни қўйиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин

Чиқарилиш  шакли

25 мл ёки 50 мл дан суюқлик,  флаконларда.

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда,  оловдан узоқ жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Чекланмаган

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи:

С.Қ.Исломбеков номидаги “Ўзкимёфарм” АЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Т.Шевченко кўч., 23, тел.: 78-256-60-59