Тефэстрол

image product

Препаратнинг савдо номи: Тефэстрол

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): тефэстрол

Фармакотерапевтик гуруҳи: эстроген восита

 Фармакологик хусусиятлари

Эстроген таъсир кўрсатади. Организмга юборилганда қин ва бачадон эндометрияси шиллиқ қаватини пролиферациясини ҳамда бачадон ривожланишини рағбатлантиради, жинсий безлар фаолиятини етишмовчилиги туфайли юз берувчи умумий бузилишларини бартараф қилади.

Қўлланилиши

Тухумдон гипофункцияси, аменорея (бирламчи, иккиламчи), олигоменорея, Шершевский-Тернер синдроми, дисфункционал бачадондан қон кетишида гемостаз мақсадида, ановуляция билан боғлиқ бепуштликни даволаш, бачадонга боғлиқ  аменореяси бўлган беморларда бачадон ичи синехиясини кесиш операциясидан сўнг, пременопауза  ва менопаузадаги климактерик синдромида, гонадалар дисгенезияси ва жинсий ривожланишининг кечикишида  қўлланади.

Чиқарилиш  шакли

Таблеткалар  0,005 г №30 (банкалар, флаконларда), №10 (контур уясиз ўрамларда),

 №10, №30 (контур уяли ўрамларда).

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган  жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш  тартиби

Рецепт бўйича.