Эффорт

image product

Препаратнинг савдо номи:  Эффорт.

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): моноаммонииум глицирризинат, глицин, L - цистеин гидрохлорид гидрати.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гепатопротектор.

Фармакологик  хусусиятлари

Эффорт қизилмия ва қизилмия илдизи ва илдизпояси таркибидаги сапонинларга мансуб гликозидга ўхшаш модда - глицирризин экстрактининг инъекцион препаратидир.

Қўлланилиши

- ўткир ва сурункали турли турдаги генезли жигар касалликлари (вирусли гепатитлар, токсик ва алкоголли жигар шикастланиши, ёғли гепатоз,  жигар  циррози);

- дерматологик касалликлар: экзема, дерматит, эшакеми, токсикодермия, псориаз, алопеция, витилиго;

- меъда-ичак йўллари аъзоларини  комплекс даволашда (меъда яраси, гастрит, ўн икки бармоқ яраси, энтерит, энтероколит);

  • операциядан кейинги даврда, онкологик касалликларда нур ва кимё терапияси ва фтизиатрия амалиётида жигар фаолияти бузилишларини олдини олиш ва мажмуавий даволашда;

- стоматитлар;

- сурункали панкреатитда қўлланилади.

Чиқарилиш шакли

10 мл дан эритма ампулаларда. 5 ёки 10 тадан  контур - уяли ёки блистер ўрамларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил

Дорихоналардан сўранг